Муниса Ризаевадан қизларга маслаҳат: Қандай эркаклардан узоқроқ туриш керак?

1 дақиқа ўқиш23.8K
Муниса Ризаевадан қизларга маслаҳат: Қандай эркаклардан узоқроқ туриш керак?
Машҳур хонанда Муниса Ризаева аёллар учун муҳим маслаҳатлар бериб, қандай эркаклардан узоқроқ юриш кераклигини таъкидлади. У видеомурожаати орқали қизларга номуносиб инсонлар билан муносабат ўрнатмасликни тавсия қилди.

Ҳурматсизлик ва айблашга мойил эркаклар

Видео лавҳалардан бирига кўра, Муниса Ризаева шундай эркаклардан эҳтиёт бўлиш кераклигини айтди: "Кечаги кун учун кечир, лекин сен мени ғазаблантирдинг. Агар ўзингни шундай тутмаганингда, ҳеч нарса бўлмаган бўларди!". Бундай иборалар муносабатда айблашга мойил инсонлар борлигини кўрсатади. Муниса бундай муносабатдан узоқроқ бўлишни маслаҳат беради.

Хатосини тан олмайдиганлар

Ризаева видеода: "Хатойингни тушунмагунингча сен билан гаплашмайман" деб таъкидлаган. Бу шундай эркаклар ҳақидаки, улар ўз хатосини англаш ва тан олиш ўрнига, муносабатдаги муаммоларни рад этишга мойил бўлади. Мунисага кўра, бундай шахслар билан муносабатлар аёл кишининг руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Психологик босим ўтказадиганлар

Бошқа бир лавҳада у: "Бошимни қотирма, миямни ачитвординг, тўйдирдинг" деб айтади. Бу инсонларнинг сўзлари орқали муносабатда психологик босим ўтказиши ва аёлларни ҳурматсизлик билан камситиши мумкинлигини кўрсатади. Бундай муносабатдан эҳтиёт бўлиш керак.

Ҳурматли ва муносиб эркакларни танлаш керак

Муниса Ризаева видеони "Қизлар, ўзингиз учун муносиб эркакларни танланг" деб якунлади. Бу, аёллар ўзларини ҳурмат қиладиган, севиб-асрайдиган ва муносабатда тенг ҳуқуқлиликка амал қиладиган инсонларни танлаши лозимлигини билдиради.

Муниса Ризаева бу маслаҳатлари орқали аёлларни соғлом ва бахтли муносабатларга интилишга чорлайди. Унинг маслаҳатлари кўплаб аёлларга керакли йўналиш беради деб ишонилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?