21:43 / 25.11.2016
7 667

Йўл ҳаракати борасидаги 7 ирим

Йўл ҳаракати борасидаги 7 ирим

Кимгадир иримлар кулгили туюлса, кимдир уларга қатъий амал қилади. Бугун рулдаги хонимларнинг қандай иримларга риоя этиши ҳақида сўз очамиз. Албатта, уларнинг ҳаммаси ҳам қуйида келтирилган иримларнинг барчасига ишонавермайди. Кимлардир қайсидир иримни ҳали умуман эшитмаган ҳамдир балки. Нима бўлганда ҳам қуйидагилар рулдаги хонимлардан эшитганларимиз ва уларнинг айнан уларнинг тилидан келтирамиз, дейилади Даракчи нашрида.

1. — Автомобиль салонида «шу машинамни сотишим керак», демаслик керак. Ғилдиракларни тепиш, хатто ҳақоратлаш ҳам мумкин эмас. Чунки машинангиз бундай муомалангиздан хафа бўлади, кейин анча вақт қаери бузилганини тушунолмай юрасиз.

Камола, талаба

2. — Минилган машина харид қилаётган бўлсангиз, эгасига ҳам эътибор беринг. У ўзига тўқ одам бўлса, «омади менга ҳам ўтсин» деб ният қилиш керак. Лекин янгисини сотиб олаётиб, қанча ҳайдаб, қачон сотишингизни хаёл қилманг.

Гулноза, тадбиркор

3. — Машинамни сотиб олганимда юкхонасига домкрат, дори қутиси ва баъзи зарур анжомларни жойладим-да, ирим қилиб «бу сизнинг жойингиз, шу ердан ҳеч қаерга чиқманг», деганман. Бу билан келгусида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ходисаларнинг олди олинар экан.

Дилдора, уй бекаси

4. — Автомобилингизнинг олд ойнасига қушларнинг ахлати тушган бўлса, бу пулингиз кўпайишидан дарак. Бироқ ойнадаги бу «бойлик»ни дарҳол артиб олиш керак, йўқса, пулларингиз тез сарфланиб, баракаси бўлмайди.

Сабоҳат, тадбиркор

5. — Мен машинамга мулойим ном қўйиб олганман, лекин номини ҳеч кимга айтмаслик керак. Мабодо ёқилғингиз тугаб бораётганига кўзингиз тушса, ана шу ном билан атаб, эркаласангиз, бензин қуйиш шахобчасигача эсон-омон етиб оласиз.

Севара, тикувчи

6. — Негалигини билмадим-у, доим машинамни ювдиришим билан ёмғир ёғади. Шунинг учун ёмғир ёғишини хоҳласам, машинам тоза бўлса ҳам ювдиришга бораман.

Гулноза, банк ходими

7. — Ҳар куни уйдан чиқишим билан кўчамиз бошидаги светафорга эътибор бераман. Агар унинг яшил чироғи ёниб турган бўлса, «бугун ишларим зўр бўлади!» деб хурсанд бўламан. Қизил чироқ ёниқ бўлса, ўша куни эҳтиёткор бўлиб юраман. Сариқ чироққа кўзим тушса, беихтиёр хаёлимдан «куним ўртамиёна ўтаркан» деган фикр ўтади.

Ширин, дизайнер

Айтишларича, иримлар қачонки уларга ишонсанггина амалга ошар экан. Энг асосийси эса автомобиль рулига фақат яхши ният ва мустаҳкам ишонч билан ўтириш. Йўлингиз бехатар бўлсин!

ДИЛДОРА тайёрлади

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Йўл ҳаракати борасидаги 7 ирим