date
views 111

Қайси маҳсулотлар тери тошмаси пайдо бўлишига олиб келади?

Қайси маҳсулотлар тери тошмаси пайдо бўлишига олиб келади?
Юздаги биринчи нуқсонлар кўпчиликда ёшликда пайдо бўлиб, кейин йўқолиб кетади. Аммо баъзилар бу муаммони катта ёшда ҳам ҳал қилишга мажбур бўлади, чунки унинг асл сабаблари йўқолмайди. Гап шундаки, аввало биз косметологларга маслаҳат ва муолажалар учун мурожаат қиламиз, лекин улар фақат қисқа вақтда ёрдам беради.

Фақат сўнгги ўн йилликда юздаги тошмалар билан айрим маҳсулотлар ўртасида боғлиқликни кўрсатувчи янги тадқиқотлар пайдо бўлди, дерматологлар эса беморлар билан диета ҳақида гаплашишни бошлади. Пилинг ва ниқоблар муваффақиятнинг бир қисми, аммо асоси — тўғри овқатланишдир. Бугун биз юзда тошмалар пайдо бўлишига кўпинча сабаб бўлувчи маҳсулотлар ҳақида суҳбатлашамиз. Уларнинг истеъмолини эҳтимол камайтиришга тўғри келади.

Ҳеч қандай таҳлиллар топширишдан олдин, мутахассислар аввало овқатланиш кундалиги юритишни тавсия қилади — ҳатто шунинг ўзи ёрдам бериши мумкин. Тошмани чақириши мумкин бўлган бирор маҳсулотни рациондан чиқариб, терини бир неча ҳафта давомида кузатиб кўришга ҳаракат қилинг. Ёмон бўлмайди. Агар натижа бўлмаса, рўйхатдан кейинги маҳсулотларни ҳам синаб кўриш керак бўлади. Балки улардан бири бутун умр мобайнидаги асосий душманингиз бўлган бўлиши мумкин.

Бир чашка қаҳва ва шоколад

Тушликдан кейин баъзан ширинлик истаги пайдо бўлади. Ёшликданоқ бизга шундай ўргатишган: аввал шўрва, кейин эса конфет. Бир қарашда беғубор бўлиб кўринган бундай одат юзда доимий нуқсонлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Тортлар, конфетлар, шоколад ва шакар миқдори юқори бўлган бошқа маҳсулотлар — диққат қаратилиши лозим бўлган биринчи нарсалар. Шакар ёғ безларининг фаолиятни ортишига олиб келади, натижада терида ёғ миқдори кўпаяди. Шу боисдан тери тешиклари тўсилиб, тошмалар пайдо бўлади. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, ширинлик фақат таом эмас, балки ичимликлар ҳам ҳисобланади: газланган ичимликлар, соклар ва тайёр чойлар.

Ичимликлар ҳақида гап кетганда, қаҳвага ҳам эътибор бериш лозим. Қаҳва фақат кайфиятни кўтарибгина қолмай, балки баъзан пешонада тошмалар пайдо бўлишига олиб келади. Қаҳванинг ҳам шундай меъёри борки, айнан шу меъёрдан ошмаслик терига зарар етказмаслик учун муҳимдир. Бу меъёр ҳар бир инсон учун индивидуалдир. Агар ҳар куни қаҳва ичсангиз, аввало уни ҳафтасига икки-уч марта ичиб кўришни тавсия қиламиз. Балки юздаги муаммо айнан шу ичимлик билан боғлиқдир.

Сут…

Болалигимизда ҳаммамизга доимо сут ичиш керак, деб таъкидлашган. Аммо сўнгги йилларда ўтказилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сут маҳсулотлари бир даражада бўлса ҳам, турли тошмаларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Тошма билан оғриганлар учун энг хавфли маҳсулотлардан бири — суюқ ёғли турдаги қаттиқ пишлоқлар ҳисобланади. Агар сиз ҳозирда юздаги тошмаларга қарши курашаётган бўлсангиз, ҳар қандай қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилишни камайтиринг ва терининг ҳолатини кузатиб боринг. Шунингдек, сүтли ширинликлар: мороженое ва йогуртлар ҳам маълум муддатга “таъқиқ” остида бўлиши керак.

Лекин бу вазиятда ҳам яхши жиҳат бор: сут маҳсулотлари унли ширинликлардан кўра фойдалироқ. Шу сабабли, агар барчасидан воз кечиш қийин бўлса, печенье ва булочкалар ўрнига творожли десертлар билан алмаштиринг. Ёки умуман бошқа йўл: ўсимлик сутларидан фойдаланинг — масалан, кокосли, бодомли ёки овсянка сутлари ва улардан ҳам мазали десертлар тайёрлаш мумкин!

Унли маҳсулотлар

Макаронлар, оқ нон, гуруч, печенье ва буғдой унли маҳсулотлар организмда инсулин ажралишига сабаб бўлади, бу эса нафақат қандли диабетга, балки юзда кўплаб тошмалар пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, бу маҳсулотларни кундалик ҳаётда алмаштириш мумкин. Масалан, оқ гуруч ўрнига баъзан қўнғир гуруч еган маъқул, макаронларни эса вақти-вақти билан гречка лапшаси билан алмаштиринг. Одатдаги оқ нон ўрнига руғон ёки бутун донли ундан тайёрланган нон ейиш тавсия этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қайси маҳсулотлар тери тошмаси пайдо бўлишига олиб келади?