Ота ва она бўлиш каби буюк бахтга сазовор бўлиш бошқа, бу номни оқлаш ҳамда фарзандига муносиб тарбия бериб улғайтириш бошқа масала саналади. Келинг, қуйидаги тест ёрдамида ўзимизнинг қандай ота-она эканимизни текшириб оламиз! Саволларга «ҲА», «ЙЎҚ», «БИЛМАДИМ» дея жавоб бериш лозим.
- Фарзандингизни айрим ҳатти-ҳаракатлари, қилиқлари асабингизни «эговлаб», «портлатиб» юбориши мумкин. Бироқ озгина вақт ўтиб ўзингизни ушлаб туролмаганингиздан афсусланасиз.
- Баъзан фарзандингиз ҳулқидаги ўзгаришларга қандай жавоб қайтаришни билмай, атрофингиздаги инсонларнинг маслаҳатига қулоқ тутишни маъқул биласиз.
- Бола тарбияси борасидаги энг яхши маслаҳатчиларингиз — бу тажриба ҳамда ички овозингиздир.
- Фарзандингизга ҳаммадан кўра кўпроқ ишонасиз. Айрим вақтларда ҳеч ким билан бўлишмаган сирларингизни унга ошкор қилгансиз.
- Бошқа одамларнинг фарзандингиз ҳақидаги салбий фикри, шубҳасиз, қалбингизга озор етказади.
- Болангизни кўнглига озор берсангиз, ундан кечирим сўраш керак деб ҳисоблайсиз.
- Сизнинг фикрингизча, бола ўз ота-онасидан ҳеч нимани яширмаслиги ва шахсий сири бўлмаслиги лозим.
- Фарзандингиз ва ўз феъл-атворингиздаги фарқликларни кўп бора илғагансиз. Баъзан улар сизни ҳайратлантирса, баъзан эса қувонтиради.
- Болангиз ҳаётидаги ноҳушлик ёки омадсизлик учун ич-этингизни «еб ташлайсиз», қайғуга бериласиз.
- Молиявий имкониятларингиз етарлича бўлсада, фарзандингизга қизиқарли ва чиройли ўйинчоқ сотиб олишдан ўзингизни тия оласиз. Чунки уйда ўйинчоқлар етарлича бор.
- Болага қаттиққўллик билан берилган тарбиянинг натижаси ижобий деб ҳисоблайсиз. Маълум ёшига қадар жисмоний жазо беришни ҳам маъқуллайсиз ва ўз тажрибангизда ҳам синаб кўргансиз.
- Фарзандингиз сизнинг барча эътимодингиз ва умидингизни оқлаган, бундан кейин ҳам оқлашига ишончингиз комил.
- Болангиз хурсандчиликдан кўра, сизнинг қайғуришингизга кўпроқ сабаб бўлади.
- Баъзан фарзандингиз сизни ўзгартиргани ва қайта тарбиялагани рост эканлигини тан оласиз.
- Ўз фарзандингиз билан келишолмай ҳалаксиз.
Натижаларни ҳисоблаймиз!
2, 4, 6, 8, 10, 12, 14 – рақам остида берилган саволларга «ҲА» жавобини берган бўлсангиз, ҳар бирига 10 баллдан оласиз.
1, 3, 5, 7, 9, 11, 13, 15 – рақам остида берилган саволларга «ЙЎҚ» жавобини берган бўлсангиз, ҳар бирига 10 баллдан оласиз.
«БИЛМАДИМ» деб берилган ҳам бир жавоб учун 0 балл берилади.
100 дан 150 баллгача. Фарзандингизни ҳар қандай вазиятда ҳам тушунасиз ҳамда қўллаб-қувватлайсиз. Боланинг шахсий фикри бўлиши тарафдорисиз ва у билан ҳисоблашиш шарт, деб биласиз. Ўртангиздаги ишончга ҳеч нарса раҳна солмаслиги учун фарзандингиз билан биргаликда ҳаракат қиласиз ва ана шу ишонч туфайли унга эркинлик бергансиз. Бироқ бола бу мустақилликни суистеъмол қилмаслигини ҳам назорат қилиб туриш лозим. Умуман олганда, сизнинг тарбия услубингиздан ўрнак олса арзийди.
50 дан 99 баллгача. Сиз тўғри йўлдан кетмоқдасиз. Асосийси, фарзандингиз билан ўртангизда юз бераётган муаммолар ва қийинчиликларни бартараф эта оласиз. Ва бу ишни аввло ўзингиздан бошлайсиз. Фақат «боламга вақт ажрата олмаяпман» ёки «болам жуда қайсар бўлиб ўсяпти» каби баҳоналарни четлаб ўтинг. Ҳаётда шундай масалалар борки, уларга бефарқ қараб бўлмайди. Фарзандларингизни қарашларини қабул қилолмасангизда, уни тушунишга уриниш лозим.
0 баллдан 49 баллгача. Сиздан кўра, фарзандингизга кўпроқ ачиниш ҳисси уйғонади. Бу худдики ниҳолни парваришлашни уқувсиз боғбонга топширгандек гап. Ҳар бир бола меҳрибон ота-она, чин дўст ва ҳаётнинг ўнқир-чўнқирларини босиб ўтишда суянчиқ, далда бўладиган тажрибали инсонга муҳтожлик сезади. Бу вазифаларнинг барчаси эса ота-онанинг зиммасига юкланади. Ишонинг, ҳали барчасини тўғирлаш имкони бор. Бироқ буни сиз чин дилдан исташингиз лозим. Маслаҳатимиз, фарзандингиз билан тил топишишда ёрдам бера оладиган, тўғри йўл кўрсатадиган бирор инсондан маслаҳат олинг.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Украина бир қатор шахсларга берилган давлат мукофотларини бекор қилди
Вирус UFC ни дунёга танитди
Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."