Икки ҳафта “интернетсиз ҳаёт” мияни ўн йил ёшартиради

2 дақиқа ўқиш247
Икки ҳафта “интернетсиз ҳаёт” мияни ўн йил ёшартиради
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Икки ҳафта мобил интернетни чеклаш иштирокчиларнинг руҳий ҳолати, ҳаётдан мамнунлиги ва диққатини сезиларли даражада яхшилаб, когнитив функсияларни ўн йил давомида пасаядиган кўрсаткичларни тиклашга тенг натижа берди.
  • ПNAS Нехус журналида эълон қилинган тадқиқотда ўртача ёши 32 да бўлган 467 нафар iPhone фойдаланувчиси қатнашди, уларда экран вақти кунига беш соатдан уч соатга тушиб, уйқу давомийлиги ўртача 17 дақиқага узайди.

Америкалик ва канадалик олимлар руҳий ва ақлий саломатликни яхшилашнинг кутилмаган ва жуда оддий усулини аниқлашди. Бу учун махсус методлар, қимматбаҳо дастурлар ёки мураккаб услублар шарт эмас. Шунчаки икки ҳафта мобил телефонингиздаги интернетни узоқ муддатга ўчириб қўйиш кифоя қилади.

Тадқиқот ПНАС Нехус илмий журналида эълон қилинди. Унда ўртача ёши 32 да бўлган 467 нафар iPhone фойдаланувчиси иштирок этди.

Олимлар иштирокчиларнинг хоҳишига таянмай, барча телефонларига мобил интернетни блоклайдиган махсус илова ўрнатди. Шу билан бирга, телефоннинг асосий функциялари — қўнғироқ қилиш, СМС юбориш, фото ва видео олиш имконияти сақланди. Лекин ижтимоий тармоқлар ва чекланмаган “скроллинг” имконияти бутунлай ёпилди.

Эксперимент бошланишидан олдин иштирокчилар телефонда кун давомида ўртача беш соат вақт ўтказган ва ўз психо-эмоционал ҳолатларини баҳолаш учун махсус тестдан ўтган.

Натижалар олимларни ҳам ҳайратга солди

Икки ҳафтадан сўнг, иштирокчиларнинг аксарияти ўзларини бахтли ва хотиржам ҳис қилишганини билдиришди. Уларнинг ҳаётдан мамнунлик даражаси сезиларли даражада ошди.

Айниқса, диққат ва концентрацияни текширувчи тестлар натижалари ҳайратланарли бўлди: кўрсаткичлари одатда ўн йил давомида пасаядиган когнитив функцияларни тиклашга тенглаштирилди.

Шу билан бирга, экран орқасидаги вақт кундалик беш соатдан уч соатга тушди. Бўшаган вақтини иштирокчилар оиласига сарфлаб, кўпроқ сайр қилишди, спорт билан шуғулландилар ва мулоқотга киришдилар. Уйқу давомийлиги эса ўртача 17 дақиқага узайди.

Тадқиқот муаллифларининг маълумотларига кўра, интернетдан вақтинча узоқлашиш натижаси одатда антидепрессантлар қабул қилинганда кузатиладиган самарадан ҳам юқори бўлган.

Бу нима учун фойдали?

Тўхтовсиз ахборот оқими, хабарномалар ва доимий онлайнлик мияда чекланмас пойга ҳиссини уйғотади. Бу эса хавотирни кучайтиради, диққатни пасайтиради ва натижада депрессия ҳамда ижтимоий изоляцияга олиб келиши мумкин. Интернетга киришни чеклаш рақамли зўриқишни камайтиради. Мия “қайта юкланиш”, диққатни тиклаш ва стресс даражасини тушириш имкониятига эга бўлади.

Икки ҳафта мобил интернетсиз тўлиқ чидаш фақат 25 фоиз иштирокчиларга насиб бўлди. Қолганлар чекловларни айлантириш йўлларини изладилар. Шу билан бирга, вақт-вақти билан “қоидани бузганлар”да ҳам ижобий ўзгаришлар қайд этилди.

Синаб кўришга арзийдими?

Интернетдан узоқ муддатга воз кечиш осон иш эмас. Лекин тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳатто қисқа муддатли рақамли чеклаш ҳам ҳис-туйғу ва диққатни сезиларли даражада яхшилашга қодир. Балки бу икки ҳафта орқали доимий онлайнликка қанчалик боғланиб қолганимиз ва буга ҳақиқатан эҳтиёжимиз бор-йўқлигини тушуниш мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?