Ажойиб рангни учратиб қолсангиз, сизда вақтинча бўлса ҳам кўринишингизни тубдан ўзгартириш фикри пайдо бўлади. Лекин баъзан натижаси кутганингиздек бўлиб чиқмайди. Сочларингиз ҳар хил, хира ёки нотабиий рангли сочларга айланиб қолади. Нима учун бундай ҳолат юз беради ва сочлардаги бу муаммони қандай бартараф қилиш мумкин?
Бошида сочларингиз ранги ҳар хил бўлган
Агар сочларингиз табиий ранги устидан кўп марта бошқа рангларга бўялган ёки илдизи сезиларли даражада ўсган бўлса, янги бўёқ уларнинг ҳар хил рангини такрорлаши мумкин.
Маслаҳат: мутахассисга ишонинг ва олдинги ишлатган бўёқларингиз ҳақида батафсил маълумот беринг.
Сиз бўяшдан олдин сочларингизни етарлича рангсизлантирмагансиз
Агар сочларингиз етарлича рангсизлантирилмаган бўлса, пастель ранглар сочларингиз рангини хира қилиб қўяди. Агар сочларингиз қорамтир бўлса, исталган рангга эришолмайсиз. Керакли тусга эга бўлиш учун бўяшдан олдин сочларингизни рангсиз қилишга яхшилаб тайёрланг.
Сиз сочнинг бутун узунлиги бўйича бир рангдан фойдалангансиз
Сочларнинг учи қандай рангдан фойдалансангиз ҳам яшил тусли мис рангга киради. Стилистлар сочларнинг учини бирор ранг билан бўяшни ва сўнгра ўзига ўхшаш ранг билан қайтадан вақтинча бўяшни тавсия қилишади.
Сиз бўёқни жуда узоқ ушлаб тургансиз
Сиз бўёқни ҳаддан ташқари узоқ тутиб турганингиз учун сочнинг туб ранги йўқолган. Бу ҳолатни тузатиш учун рангсизлантирувчи шампун ёрдамида бир неча марта ювинг.
Манба: «Дарё» «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Трамп молия вазирлиги раҳбари лавозимига инвестор Скотт Бессент номзодини илгари сурди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
НАТО бош котиби Дональд Трамп билан учрашди
Трамп учта давлат товарларига божлар жорий этмоқчи