Бурун шакли шахсиятингиз ҳақида нимани ошкор қилади?

Бурун шакли шахсиятингиз ҳақида нимани ошкор қилади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Исроилдаги Бен-Гурион университети олимлари олиб борган тадқиқотларга кўра, инсон бурнининг шакли унинг характери ва шахсий хусусиятлари ҳақида маълум тасаввур бериши мумкин.
  • Нубия бурнига эга инсонлар ижодкор ва оптимистик бўлса, юнон бурни эгалари ёпиқроқ ва содиқ ҳисобланади.
  • Илмоқсимон бурун эгалари мақсад сари интилувчан, орли бурун эгалари эса қатъиятли ва карерага интилувчан бўлади.

Бурун — инсон танасидаги энг оддий ва таниш аъзолардан бири. Бироқ ҳар бир инсоннинг бурни шакли, кўриниши ва тузилиши жиҳатидан ўзига хос бўлади. Айрим одамлар бурнининг шаклини ёқтирмагани учун пластик жарроҳлик орқали уни ўзлари истаган кўринишга келтиришга ҳаракат қилади. Бугунги кунда пластик жарроҳлар ёрдамида бундай ўзгаришларни амалга ошириш имкони мавжуд.

Бошқалар эса бурнининг қандай кўринишда эканига унчалик аҳамият бермайди. Улар учун асосийси — бу аъзонинг ўз вазифасини тўғри ва самарали бажариши.

Шунга қарамай, бир қарашда ғайриоддий туюлиши мумкин бўлган бир фикр бор. Айрим тадқиқотларга кўра, инсон бурнининг шакли унинг характери ва шахсий хусусиятлари ҳақида маълум тасаввур бериши мумкин.

Бу фикр Исроилдаги Бен-Гурион университети олимлари олиб борган тадқиқотлар билан боғлиқ. Тадқиқот натижалари яқинда эълон қилинган бўлиб, унда қизиқарли ва эътиборга молик маълумотлар келтирилган.

Қуйида бурнингиз қайси турга мос келишини аниқлаб, ушбу таърифлар характерингизга қанчалик яқин эканини солиштиришингиз мумкин.

1. Нубия бурни

Бундай бурин шаклига эга инсонлар, тадқиқотдаги таърифларга кўра, ижодкор ва қизиқарли шахслар ҳисобланади. Улар одатда оптимистик фикрлайди, дунёқараши кенг ва янги ғояларга очиқ бўлади.

Шунингдек, улар мулоқотга киришувчан бўлиб, атрофида кўпинча қизиқарли ва турли хил дўстлар давраси шаклланади.

2. Юнон бурни

Юнонча буринга эга одамлар нисбатан ёпиқроқ характерга эга бўлиши мумкин. Улар баъзи ҳолларда ўз ҳис-туйғуларини очиқ ифодалашда қийналади ва диққат марказида бўлишни ёқтирмайди.

Бундай инсонлар содиқлиги билан ажралиб туради. Уларга қийин вазиятларда ҳам ишониш мумкин. Шу билан бирга, ҳаётга қараши анча прагматик бўлади.

3. Илмоқсимон бурин

Бу турдаги бурин ўрта қисмида енгил бўртиқ ёки қайрилган шакл билан ажралиб туради.

Бундай буринга эга инсонлар жуда мақсадли ва ўз орзуларига эришишга қатъият билан интилади. Улар ўз мақсадларига жиддий ёндашади ва белгиланган йўлдан осонликча қайтмайди.

Шунингдек, уларнинг ўз қарашлари, кучли эътиқоди ва тамойиллари бўлади. Зарур ҳолатда улар ушбу принципларини ҳар қандай вазиятда ҳимоя қилишга тайёр.

4. Орли бурни

Орли шаклидаги буринга эга инсонлар одатда қатъиятли ва тартибли бўлиши билан таърифланади.

Улар кўпинча ўз карьераси, касбий ўсиши ва профессионал муваффақияти ҳақида ўйлайди. Кўп ҳолларда иш ва карьера улар учун бошқа масалалардан устун қўйилади.

Бундай одамлар ақлли, мақсад сари интилишдан тўхтамайдиган ва хоҳлаган нарсасига эришмагунча таслим бўлмайдиган шахслар сифатида таърифланади. Бу хусусият уларнинг ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётида намоён бўлиши мумкин.

5. Тепага қайрилган бурин

Бурни юқорига қараган инсонлар кўпинча қувноқ, ғайратли, импульсив ва спонтан қарорлар қабул қиладиган шахслар сифатида тасвирланади.

Уларнинг жонли ва фаол характери кўпчиликнинг эътиборини тортади. Шу сабабли бундай инсонлар атрофида уларга қизиқувчи одамлар ҳам кўп бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, уларда қарор қабул қилишда йўл кўрсатиб турадиган кучли ички интуиция бўлиши таъкидланади.

6. Оддий бурин

Оддий шаклдаги буринга эга инсонлар кучли характер ва ўзига ишонч билан ажралиб туради.

Улар қандай вазиятга тушмасин, ўзлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бундай одамлар ўз кучига ва қобилиятларига ишонади.

Шу сабабли уларни фикридан қайтариш ёки осонликча таъсир остига олиш ҳар доим ҳам осон эмас.

7. Римча бурин

Римча буринга эга инсонлар жуда таъсирчан ва ҳиссий дунёси бой одамлар сифатида таърифланади.

Улар бошқаларнинг ҳис-туйғуларини яхши тушунади, эмпатияси юқори бўлади ва атрофидаги инсонларга ёрдам беришга доимо тайёр туради.

Бироқ айнан шу хусусияти туфайли улар баъзан ўз эҳтиёжлари ва манфаатларини унутиб, бошқалар ҳақида кўпроқ қайғуриб қўйиши мумкин.

8. Бироз эгилган бурун

Қийшиқ шаклдаги буринга эга инсонлар барқарор ва содиқ шахслар сифатида таърифланади.

Улар бошқаларни диққат билан тинглашни билади ва амалий фикрлашга мойил бўлади. Бундай одамларга турли вазиятларда ишониш мумкин, чунки улар ваъдасига содиқ қолишга ҳаракат қилади.

Шундай қилиб, бурнингиз қайси шаклга мос келишини ойна олдида текшириб кўринг. Балки юқоридаги таърифлардан бири сиздаги характер хусусиятларини ҳайратланарли даражада аниқ тасвирлаб бергандир.

Албатта, инсон шахсиятини фақат ташқи кўринишга қараб аниқлаш илмий жиҳатдан тўлиқ тасдиқланган қоида эмас. Шунинг учун бу маълумотларни қизиқарли кузатув ва кўнгилочар тест сифатида қабул қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар