8 351
Болангиз комил инсон бўлиб вояга етиши учун сиз амал қилишингиз керак бўлган 5 қоида!
1. Ҳеч қачон болангизга бақирманг ва уни урманг. Биринчидан, бунда пайдо бўладиган қўрқув, кўплаб руҳшуносларнинг фикрича, болани ўраб турган дунёга нисбатан шафқатсиз муносабат шаклланишига, ҳамма нарсага куч билан эришиш мумкинлиги хакида тасаввур пайдо бўлишига олиб келади. Шунингдек, боланинг кўз ўнгида ота-онанинг обрўси ҳам буткул тушиб кетади. Аммо боланинг инжиқликларига эрк бериш ҳам керак эмас, чунки бу унинг ўзи истаган нарсага ҳар доим, айнан шу усул билан эришишга ўрганиб қолишига омил бўлади.
2. Ҳамма оналар ўз болаларининг бахтиёр бўлишларини истаб, уларни эркалашади. Аммо ота-оналарнинг бу муомаласи болакайга яхши таъсир этиши даргумон. Чунки болакайни гўдаклигидан ўйинчоқлар ва ширинликлар билан кўмиб ташлаш, келгусида худбинлик ва кибрга мойиллик уйғотиши мумкин, доимий назорат эса уни мустақил ҳаракат ва ўзига ишончдан маҳрум қилади.
3. Болага ишонинг! Болага ишонишингизни у билсин ва ҳис қилсин. Масалан, агар фарзандингиз уришқоқ бўлаётганини сезсангиз ва кўчага чиқишидан олдин унга ҳар сафар «Бугун ҳам муштлашиб кўр-чи!», «Бугун ҳам устингдан шикоят қилиб келишса борми!», деб такрорлайверсангиз, бу унда хатти-ҳаракат стереотипини шакллантиради. Сиз уни, гўёки шу жанжалларга ўзингиз билмаган ҳолда ундаган бўласиз. Бундай вазиятларда яхшиси «Ўзингни тинчроқ ва вазминроқ тутгин», деган маъқул. Муҳими, бола ҳам сизга ишонсин: берган сўзингизнинг устидан чиқинг. Бироқ агар ваъдани бажаришнинг уддасидан чиқолмасангиз, унда бунинг сабабини тушунтириб, фарзандингиздан кечирим сўранг. Бу қаракатингиз билан боладаги тўғрисўзлик ва масъулиятни тарбиялаган бўласиз! Алдоқчи одамлар ишончни йўқотишларини, уларни ҳеч ким ҳурмат қилмаслигини тушунтиринг.
4. Ота-оналар учун оғир бўлмаган, бироқ боланинг ҳаётини кутилмаган қувончга тўлдирувчи рағбатлар ўйлаб топиш мумкин. Вақт ўтиши билан бола ота-онасининг ишидан илҳомланади ва оилангизда бошқаларга табассум ҳамда яхши кайфият улашадиган яна бир кичик сеҳргар пайдо бўлади.
5. Шуни ёддан чиқармангки, бола ҳар доим ота-онасининг хатти-ҳаракатларидан нусха олади. Шундай қилингки, ундаги ушбу ҳаракат яратувчанликка олиб келсин. Ўз қалб қасрини бунёд этишга, ўзининг гўзал вужудини тиклашга замин яратсин! Ва биз айнан шу билан дунёни, бутун борликни гўзаллаштирамиз!
Манба: «Суғдиёна» газетаси. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда