2017 йилда анчагина геосиёсий, ижтимоий ва технологик ўзгаришлар кузатилди, беш юлдузли меҳмонхоналар эса имкон қадар уларга мослашмоқда. Келгуси йилда бу соҳадан нималар кутиш мумкинлиги ҳақида экспертлар - International Inc. глобал брендинг бўйича директори Тина Эдмунсон, Нью-Йорк университети қошидаги Жонатан Тиш номли Меҳмондорчилик ва туризм маркази профессори Бьорн Хэнсон, Hilton Worldwide Holdings Inc. юқори сегментининг глобал брендинг бўйича директори Жон Вандерслис, Deloitte LLP ишчи ташрифлар, меҳмондорчилик ва хизматлар бўлимидан Гай Лэнргфорд ва Марчелло Гасдиялар ҳикоя қилишади.
Янги йиғимлар йирик бозорларга зарба беради
Келгуси йилда АҚШнинг йирик бозорларидаги меҳмонхоналар қимматлашади, зеро маҳаллий ҳукуматлар курорт йиғимларини тобора кўпроқ жорий қилишмоқда. Йиғим суммаси суткасига 25 долларгачани ташкил қилиши мумкин. Хэнсон тажрибали сайёҳ катта танловга эга бўлмайдиган Нью-Йоркда йиғимлар таъсирини кучлироқ ҳис қилди - энг яхши жойлар одатда буюртмага кўра банд қилинади.
Гап-сўзларга қараганда, тез орада Чикаго ва Лос-Анжелесда ҳам йиғимлар йўлга қўйилади. Сафар харажатларини ҳисоблаганда, ҳар эҳтимолга қарши, йиғимларни ҳам инобатга олиш керак - афсуски, бу соҳада тўлиқ шаффофликка эришишга ҳали вақт бор. Умуман олганда, бунинг яхши томони ҳам мавжуд. "Бу номерларга тарифни оширишдан яхшироқ, - дейди Хансон. - Тарифлардан фарқли ўлароқ, йиғимлар бўлган меҳмонхоналарда яшаганлик учун шаҳар солиқлари олинмайди".
Номерларда ҳеч қандай тозалашлар бўлмайди
"Меҳмонхоналар борган сари кўпроқ номердаги тозалаш ишларидан воз кечмоқда ва бунинг икки сабаби бор. Улардан бири - нарх", - дейди Хэнсон. Иккинчиси, унинг сўзларига кўра, махфийлик.
"Одамлар тушунарсиз сабабларга кўра, баъзан кўпроқ, баъзида эса камроқ ўз шахсий ҳудуди борасида хавотирга тушишади ва айнан ҳозир биз максимал даражада аралашмаслик босқичидан ўтяпмиз. Баъзи одамлар ҳатто тиш чўткаси қўйилган жой ўзгаришидан ҳам жиддий ташвишга тушишади", - дея изоҳлайди у.
Лэнгфорд шундай дейди: "Шахсан мен бу йўналишда ҳақиқатда қадрли хизматлар ва кераксиз даҳмазалар бор деб ҳисоблайман. Масалан, менинг ўрнимга бировнинг каравотимни тартибга келтириши керак эмас. Баъзи компаниялар учун бу фаолиятининг бир қисми бўлиши мумкин. Қолган барча ҳолатларда бу мижознинг елкасига юкланувчи ортиқча харажатлардир".
Номерлардаги "интернет-буюмлар"
"Ҳозир ҳамманинг хаёлида технологиялар", - дейди Marriott'нинг саккиз ҳашаматли брендини бошқарувчи Эдмундсон. Айниқса, "интернет-буюмлар" (IoT) — Nest ақлли термостати ёки Alexa овозли ёрдамчиси каби уланувчи қурилмаларга йўналтирилган сармоялар барчанинг диққатини тортмоқда.
Marriott Samsung ва Legrand SA билан ҳамкорликда ишлаб чиққан меҳмонхона номерида сизнинг севимли сув ҳароратингизни эслаб қолувчи душ, оилавий суратларга алмаштириш мумкин бўлган деворий суратлар ва овозли сўровга биноан видео кўрсата олувчи дисплей ўрнатилган кўзгуларни топиш мумкин. 2018 йилдан секин-аста янги турдаги номерларни жорий қилиш бошланади. Уларни, ҳойнаҳой, биринчи бўлиб W Hotels тармоғи таклиф қилса керак.
Вандерслис, эҳтимол, келажакка янада яқинлашди: Hilton яқиндагина "ақлли номерлар"ни намойиш қилди. "Ақлли номерлар"да мобил илова ёрдамида телевизор, ёруғлик, ҳаво ҳарорати ва рақамли рамкалардаги тасвирларни бошқариш мумкин. Яқин ҳафталар ичида бундай номерлар йирик шаҳарларда пайдо бўлади, 2018 ва 2019 йилларда эса улар барча Hilton меҳмонхоналарида татбиқ этилади.
"2018 йил IoT-технологиялар учун катта ўйиннинг бошланиши бўлади, - дейди Гаддиа. - Уларнинг "етилиши" учун вақт керак бўлди, лекин энди улар реал вақт режимида сервисни персоналлаштириш имконини беради. Бу ҳамма учун қулай".
Лобби қиёфаси ўзгартирилади
Ace ва 1 Hotels каби брендлар эскича лоббидан муваффақиятли халос бўлмоқда ва ўз холларини коворкингларга айлантирмоқда. Бироқ ҳашаматли брендлар сезиларли даражада анъаналарга содиқликни сақлаб қолмоқда. Шунга қарамай, 2018 йилда нималардир ўзгариши мумкин, деб ҳисоблайди Хэнсон. Унинг ишонч билан таъкидлашича, рўйхатдан ўтиш жойи секин-аста ўтмишда қолади: янги авлод сайёҳлари расмий этикет эмас, яқинлик муҳитини афзал кўради.
"Эллик йил аввал ҳеч қандай кредиткалар йўқ эди, шу боис кимдир кассага яқинлашиб, нақд пулларни ўмариши мумкин эди, - дейди у. - Бироқ замонлар ўзгарди, меҳмонхоналарда мижоз ва ходим ўртасида бошқа бундай тўсиққа ҳожат йўқ. Энди улар "Қулай бурчак яратишга ҳаракат қилиб кўрсакмикан?", деб ўйлашмоқда.
Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб, дунёнинг баъзи энг яхши меҳмонхоналарида кўпроқ уй-меҳмонхоналарни ёдга солувчи рўйхатдан ўтиш зоналарини кўриш мумкин.
Соғлом ҳаёт тарзи ҳар қачонгидан муҳим бўлади
"Соғлом ҳаёт тарзи саноати триллион долларли бозорга айланади, - деб ҳисоблайди Лэнгфорд. Ҳамма бундан пул ишлагиси келади, бироқ барча брендлар вазифани ўзича ҳал қилади. Қайси йўл энг самарали бўлишини ҳали ҳеч ким тушунмади".
Hyatt афсонавий Miraval брендига 375 миллион доллар сарф қилди, JW Marriott эса меҳмонларга балет билан шуғулланишни таклиф қилиш учун «Балет Жоффри» билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу вақтда эса Four Seasons меҳмонхоналар тармоғи дехлорланган душ ва Дипак Чопра видеороликлари бўлган махсус "саломатлик хоналари"ни ишлаб чиқди.
"Бозордан қолиб кетмасликка ҳаракат қилаётган курортлар ва спа-меҳмонхоналар кўпроқ шифокор, ҳамшира ва парҳезшуносларни жалб этиш учун ишга ёллаш стратегиясини ўзгартирмоқда, - дейди Гаддиа. - Бироқ уларнинг даромад ва кўрсаткичлари бундай ёндашувнинг фойдасига аниқ ишора қилмоқда". Хэнсон буни тасдиқламоқда: "Ҳатто бюджет меҳмонхоналар ўз фитнес-марказларини модернизациялашса ҳам, олий сегмент брендлари бу масалада инкор этиб бўлмас устунликка эга бўлади".
Эдмундсоннинг айтишича, яқинда Marriott меҳмонларининг 5000 нафари орасида ўтказилган сўровнома маълумотларига кўра, 80 фоизга яқин респондент бугун уларнинг жисмоний ва руҳий фаровонлиги меҳмонхона учун уч йил аввалгидан кўпроқ аҳамиятга эга эканини тасдиқламоқда. Кўп меҳмонлар сўнгги 12 ойда уйқуни яхшилаш устида ишлашгани, янги парҳезларни қўллаб кўришгани ёки медитацияни тажрибадан ўтказишганига ишора қилишган. Шундай экан, 2018 йилда Marriott'га тегишли саккиз бренд бу йўналишни тадқиқ қилса, бунга ажабланишга ҳожат йўқ, JW Marriott эса бу жараёнда етакчилик ролини ўз зиммасига олади.
Меҳмонхоналар кўпроқ хизматларни таклиф эта бошлайди
Меҳмонхона бизнеси бундан кейин тўрт девор билан чеклана олмайди. "Бугунги кунда биз ўзимизни меҳмонхона секторидан кўра сайёҳлик секторидаги фаол ўйинчи деб ҳисоблаймиз", - дейди яқин икки йилда Ritz-Carlton круиз маҳсулотини йўлга қўйишга доир ишларни бошқарувчи Эдмундсон.
"Ҳар бир секторда, жумладан туризмда ҳам барчаси экотизимларга бориб тақалади, - дейди Гаддиа. - Ўзингиз ўйлаб кўринг, нима учун Amazon Whole Foods'ни қўлга киритди? Ҳамма гап аралаш соҳалардан тўғри фойдалана билишда". Бу сайёҳлар учун нимани билдириши мумкин? Хусусан, меҳмонхоналар тобора кўпроқ ўз экскурсион дастур ва тадбирларни таклиф қилишини.
"Туризм соҳаси рақамли технологияларнинг жуда кучли таъсири остида, - дейди Гасдия, - ва меҳмонхоналар бундан пул ишлашга улгуриб олишмоқчи. Airbnb биринчилар қаторида улгурди".
Бошқа бир мисол — Waldorf Astoria тармоғининг янги Live Unforgettable компанияси. Вандерлиснинг сўзларига кўра, меҳмонхона меҳмонлари таниқли кишилар билан учрашиш имконига эга бўлишади.
Хэнсоннинг таъкидлашича, бу соҳадаги хизматлар сотуви ҳашаматли меҳмонхоналар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу уларга мижозлар тажрибасини бошдан охиргача назорат қилиш ва маълумотлар тўплашда ёрдам беради.
"Ҳашаматли меҳмонхоналар биз учун кўпроқ хизматларни тақдим этиши керак. Дазмол тахтаси ва халатни кўп жойларда беришлари мумкин, бизнес-марказлар ҳаммага ҳам керак эмас, - дея изоҳлайди у. - Маҳаллий экскурсиялар, театр, кўзргазмаларга чипталар тақдим этиш доимий меҳмонларни қабул қилишнинг ўзига хос усулидир - бу ҳашаматли меҳмонхоналарни бошқаларидан ажратиб турувчи жиҳатларга айланади".
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди