date
views 19 277

Болаларга Қуръон ёдлатиш бўйича тавсиялар

Болаларга Қуръон ёдлатиш бўйича тавсиялар
Қисқа сураларни ёд олдиришни нодир ҳолларда уч ёшдан бошланади. Ўртача, беш ёшдан бемалол бошласа бўлади. Олти ёшида мукаммал қори бўлганлар кўп.

Қуръони каримни ёдлатиш бўйича тажрибали устозлар қўллаётган самарали услубга кўра, энг аввал “Фотиҳа” сураси ёдлатилади. Сўнг Китобнинг охиридан “Шарҳ” сурасигача диққат билан, тажвид қоидаларига мувофиқ талабага дарс берилади. Қобилиятига қараб, 4-5 мартагача қайтариб мустаҳкам ёдлатилади.

Талаба зеҳнини синаб кўриш учун қуйидаги сураларни ёдлатиш мумкин: Амма пораси тўлиқ, “Таборак”, “Воқеа”, “Ар Раҳмон”, “Фатҳ”, “Ёсин” суралари.

Мана шу сураларни ёдлаш билан ҳар бир талабанинг зеҳни қай даражадалиги маълум бўлади.

Ёд олинган оятлар ҳар бир сўзи қайси сатрда жойлашганини зеҳнида кўра олиш аъло даражада ёдлаш ҳисобланади.

Қуръон ёдловчи талабага бешта нарса муҳим:
1. Қуръон ёдлашга иштиёқ.
2. Сабр-тоқат.
3. Саъй-ҳаракат.
4. Ота-она ва устоз фидойилиги.
5. Холис Аллоҳ розилиги учун ёдлаш.
Зиёвуддин РАҲИМ

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Болаларга Қуръон ёдлатиш бўйича тавсиялар