19:36 / 15.07.2018
7 309

Нега инсонларнинг қон гуруҳлари ҳар хил?

Нега инсонларнинг қон гуруҳлари ҳар хил?
Тўғри, бугун қон гуруҳлари ҳақида фанга кўп нарса маълум, аммо ҳозиргача жавобсиз қолаётган саволлар ҳам оз эмас. Масалан, улар нега турлича эканлиги ва нега бу ҳодисага тараққиёт нуқтаи назари билан қараш кераклиги ҳақида ҳануз аниқ бир тушунчага эга эмасмиз.

Қон гуруҳлари қон ҳужайраларидаги антигенлар бўйича фарқланади. Бу антигенлар организмдаги бегона ҳужайралар вайрон қилаётган антителаларнинг сигналларидан хабардор қилади. Бу антигенлар нега турлича эканлигини олимлар ҳануз билмайдилар.

Фақат уларнинг касалликлар ва иммунитетга дахлдорлиги ҳақида фаразлар мавжуд. Масалан, қони учинчи гуруҳга мансуб кишилар ичак таёқчалари билан боғлиқ хасталикларга берилувчанроқ бўладилар, қони биринчи гуруҳга кирганлар эса безгак турларидан бирига иммунитети кучли бўлиб, хасталикка деярли тўлиқ қарши тура оладилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нега инсонларнинг қон гуруҳлари ҳар хил?