23:50 / 23.08.2018
7 206

Мунажжимлар башорати: 24 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 24 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

24 август куни асло тақдир билан ўйнаша кўрманг. Йўқса, боши берк кўчага кирасиз-у, чиқа олмай ҳалак бўласиз. Бугун ҳам ақлий, ҳам жисмоний жиҳатдан тўкиссиз. Шунисига шукр қилинг-да, муваффақиятлар қозониш пайида бўлинг. Муҳаббатда ҳам меъёрни билишингиз тавсия этилади. Бу оилалиларга ҳам, оиласизларга ҳам бирдай тегишли. Агар ўзингизни савоб ишларга тайёр деб ҳисобласангиз, кунниннг иккинчи ярмида гадойга албатта садақа беринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бир вақтнинг ўзида бир неча ишга қўл уришингиз нотўғри бўлади. Барибир уларни навбатма-навбат битиришга маҳкумсиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ишга ижодий ёндашишингиз талаб этилади. Ана шунда сиз кутилганидан ҳам кўпроқ даромад олишга эришасиз. Даромад эса оила аъзоларингиз олдида юзингизни ёруғ қилади. Дўкон ё бозор айланиб яқинларингизга сўраган нарсаларини олиб беришга имкон топасиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

24 августда қадимий анъаналарга, урф-одатларга, қолаверса, ўзингизга ҳам содиқ қолинг. Ишда ҳам, дам олишда ҳам шундай режимни тузингки, ўзингизга маъқул ва мос келсин. Ана унда мавқени ошириш ҳақида ўйлаб кўрсангиз ярашади. Шахсий ҳаётда бир жойда туриб қолишдан сақланинг. Етакчи вазифасини зиммангизга олинг-у, жуфтингизни, фарзандларингизни, қолган яқинларингизни ёруғ кунлар томон бошланг. Саломатликни жуда эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Иш жойингизда юмушлар жуда оғир ва мураккаб бўлса ҳам, уларга мослашиш пайида бўлинг. Ижодий ёндашиш зарур бўлган юмушлар тўғри келса, мияни мажбур этинг. У барибир сизга қулоқ тутади. Бундан бўлак илож топа олмайди. Яқин орада меҳнат таътилига чиқишни ўйлаб юрганлар ҳозирдан дам олиш режасини пухталаб қўйишса ҳам зиён қилмайди. Соғлиқни биринчи навбатда мустаҳкамланг. Мустаҳкам бўлмаган саломатлик билан ҳеч қаерга бориб бўлмайди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

24 август куни дангасалик, ишсиз ўтириш кабилардан қочинг. Максимал даражада фаоллашинг. Раҳбарлар қандай юмушни ишониб топширишса, қойиллатинг ва мукофотини олинг. Молиявий масалада мушкулотлар йўқ эмас. Аммо бу муаммони ижобий ҳал этишда қариндошларингиз ёрдамга келишади. Қайғурманг. Кечқурун баъзилар олис сафарга отланиши кутилади. Сафар сизга кўплаб яхшиликлар ва ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар сизга кунингиз омадли кечишини ваъда қилишган. Агар шундоқ қаршингизда турган қулай имкониятларни қўлдан бой бериб қўймасангиз, ҳар жабҳада албатта омадга эришасиз. Тадбиркор бўлсангиз ҳам рақобатчилардан чўчиманг. Уларни чангингизда қолдириб кета оласиз. Кечқурунга яқин янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

24 августда барча ғоялар, режалар ўз якунига етиши, ҳақиқатга айланиши учун қайсарлик, қатъиятлилик билан иш бошланг. Ишга ижодий ёндашишгина сизга маънавий тўкинлик бера олади. Шундагина қилаётган ишингиздан кўнглингиз тўлиб, завқлана бошлайсиз. Ҳеч бир ишда иккиланиш, шубҳаларни ўзингизга яқинлаштирманг. Ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олға боринг. Муҳаббатда оиласизларнинг куни туғади. Бугун кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Омадингизни берсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар таклифлари, ваъдаларини чуқур таҳлил қилинг. Шундан кейингина иш бошланг. Худо кўрсатмасин, орангизга ёлғон аралашса, фисқу фасод аралашади. Бу фақат инқирозга олиб боради. Шунинг учун шубҳа туғдира бошлаган ҳамкорлардан ими-жимида воз кечилгани маъқул. Оилада ўзингизни ниҳоятда хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Эмоцияга эрк берманг. Овқатланишда меъёрни билинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

24 август куни қаршингизга ҳаётидан, ишидан, ўқишидан, қисматидан нолиб келадиганлар кўп бўлиши мумкин. Уларни ўзингиздан нари ҳайдаманг. Нимадир деб кўнгилларини кўтаришга ҳаракат қилинг. Бунинг савоби катта бўлади. Моддий аҳволингиз янада яхши бўлишини хоҳласангиз, қўшимча даромад келтирадиган иш қидиринг. Тежамкорликка умуман эътибор бермай қўйган бўлсангиз, қўшимча даромад келтирадиган ишлар ҳам сизга ёрдам беролмаслиги мумкин. Ўйлаб кўринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Кунингиз ўзингиз ўйлаганчалик енгил кечмайди. Айниқса, тадбиркорлар молиявий муаммоларни ҳал этиб улгурмай, ҳамкорлар тарафидан янги ташвишларга рўбарў бўлишлари мумкин. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва ишхонадаги раҳбарлар билан қўпол муносабатда бўлманг. Саломатликни, асабларни асранг. Овқатланишда режимга амал қилинг. Оила қуришга улгурмаганларни кечқурун романтик учрашув ҳамда кутилмаган совғалар қарши олишга шайланишган.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

24 август куни ҳали оила қуришга улгурмаганлардан кимдир кимнидир ёқтириб қолиш эҳтимоли бор. Иш масаласига алоҳида эътибор билан ёндашинг. Ўз вақтида дам олишни ҳам унутиб қўйманг. Танани чиниқтиришга йўналтирилган ҳар қандай кўринишдаги амаллалр бугун фақат фойда беради. Эрталаб югуришга ҳаракат қилинг, турли витаминли мевалар истеъмол қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун юлдузлар ташқи кўринишингизга эътибор қаратиб қўйишингизни маслаҳат беришади. Чунки кўчага чиқсангиз, кўпчилик қараши, зимдан кузатиши мумкин. Бошқачроқ айтганда, кўпчиликнинг диққат марказида бўлишингиз кутилади. Моддий жиҳатдан мушкулотларга дуч келмайсиз. Тери ва организмдаги бошқа аъзоларни мустаҳкамлаш амаллари ҳақида мулоҳаза қилиб кўринг. Бугун ҳар қандай турдаги сафардан бош тортманг. Бу сафар сизга кўп яхшиликларни бахш этади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 24 август куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?