17:21 / 28.08.2018
7 239

Сочлар чиройли кўриниши учун нима истеъмол қилиш керак?

Сочлар чиройли кўриниши учун нима истеъмол қилиш керак?
Гўзаллик аввал одамнинг ичида пайдо бўлади. Бу айниқса сочлар ялтираши, соғлом ва яхши ўсишига тегишли. Бундай натижага эришиш учун рационга қандай маҳсулотларни киритиш кераклиги ҳақида айтиб берамиз.

Фото: Pixabay
Қовоқ уруғи ва кунжут

Ҳар икки маҳсулот таркибида цинк бор. Бу микроэлемент соч тўкилмаслиги учун зарур. Бундан ташқари, цинкнинг етишмаслиги ҳатто сочлар тўкилишига олиб келади. Қовоқ уруғининг ўзини ёки салатлар, крем-шўрваларга қўшган ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Кунжутни эса товуққа зиравор сифатида қўшиш мумкин. У янада тотли бўлиши учун уни қуруқ товада 2-3дақиқа қовуриб олинг.

Нон кепаги

Юқори навли ун ишлаб чиқарилаётганида дон қобиғи кўринишидаги чиқиндилар қолади. Бу кепак. Ўзининг эстетик бўлмаган келиб чиқишига қарамай, у организм учун жуда фойдали. Унинг таркибида сочлар саломатлиги ва гўзаллиги учун зарур бўлган В витаминлар гуруҳи бор. Бундан ташқари, кепак организмни аъло даражада тозалайди. Уни ичимликларга қўшиш, нон тайёрлаш мумкин. У нафақат буғдой, балки сулиники бўлиши ҳам мумкин.

Фото: Pixabay
Банан

Бананларда кепакда бўлгани каби В гуруҳи витаминлари, жумладан В7 — биотин ҳам бўлади. Улар яна кайфиятни кўтаради ва истеъмол учун ёқимли. Уларни шу ҳолича истеъмол қилинг ёки смузи тайёрланг.

Жигар

Кўпчилик бу маҳсулотни хуш кўрмайди. Аёлларда темир етишмовчилиги кўп кузатилади. Айнан шу сабабли сочлар тўкилиши ёки нурсиз бўлиши мумкин. Жигар эса осон ҳазм бўладиган темир манбаи. Агар сизга мол жигари таъми ёқмаса, у ҳолда товуқ жигарини татиб кўринг: у тез таёр бўлади. Уни сувда пиширилган гречка билан биргаликда истеъмол қилинг. Ана ўшанда организм учун темирнинг катта миқдори кафолатланади. Айтганча, жигарда яна оқсил миқдори ҳам кўп. У эса сочлар учун ҳам зарурий қурилиш материали.

Фото: Pixabay
Тухум

Биринчидан, унинг таркибида оқсил ва ёғларнинг оптимал миқдори бор. Бу эса тухумни соғлом рационнинг зарурий қисмига айлантиради. Бундан ташқари, тухум таркибида А, Д, Е, В гуруҳи витаминлар мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сочлар чиройли кўриниши учун нима истеъмол қилиш керак?