Бошимга рўмол ўраганимдан бери атрофимдаги олам ўзгаргану, мен эса аввалгидекман. Атрофдагиларнинг муносабати шунчалар турфаки, барига ажабланиб чарчамаяпман.
1. Лифтга кирсам ёки навбатда турсам, доимо одамлар мендан бир неча одим нарига сурилади. Ажойиб. Ҳеч ким сени туртмайди, ҳатто жўр овоз бўлиб салом беришади.
2. “ҚТЙ”даги таниш раҳбар навбатдаги учрашувдан кейин шундай деди: “Нилуфар, сизни ҳар доим ўзбек деб ўйлаган эканман. Энди билсам, туркман экансиз”. Туркманистонда бизнес бошлашни истаган бўлсам-да, у ерга бирор марта ҳам виза ололмаганман. Хулоса: рўмол ўраган аёлни туркман деб ўйлаш – нотўғри.
3. Ҳамкорларнинг талаблари бирданига кучайди: сиз энди рўмол ўраяпсиз, хато қилишингиз мумкин эмас! Ё Аллоҳ, мен инсонман, рўмол билан аёл фариштага айланиб қолмайди. Инсонга хато ва гуноҳ қилиш, сўнг тавба қилиш хос. Нима учун бу менга мумкин эмас? Мен аёллигимча қолганман, афсуски, малаклар сафига қабул қилишмайди. Хато қилишга, кулишга, йиғлашга, ранжишга ва кечиришга ҳақлиман. Баъзан ўша одамларга шундай дегим келади: биласизларми, бошқа инсонлар сингари биз ҳам овқат еймиз, куламиз, кўз ёши тўкамиз.
4. Мактабда болалар қизимдан “Онангнинг сочлари тўкиляптими?” деб сўрашибди. Йўқ, онасининг сочлари жойида турибди, шунчаки энди уларни яширяпти.
5. Хавотир билан сўраладиган савол: “Қуръон ўргатаётган одам террорчи эмаслигигига ишончингиз комилми?” Мутлақо! Биринчидан, террорчилар Қуръонни эмас, бомбалаш ва ўлдиришни ўргатади. Бу масалани муҳокама қилишни истамайман, мен сиёсатчи эмас, тадбиркорман. Қуръон ўргатадиган устоз эса мулойим, меҳрибон, сабрли инсон. Умуман, мен тажовузкор одамларнинг ёнида тура олмайман. Дарслар эса менга ҳаловат ва бахт, маънавий юксалишни ато этади. Шунинг учун қизиққан ҳаммани тинчлантираман.
6. Энг ўткир савол: “Худкушларнинг бари рўмолда, шунинг учун жамиятда мана шундай фикр бор, биламизми?”. Йўқ, билмайман, тушунмайман ҳам. Турмаларда қанчадан-қанча кал қотиллар ва букчайган маньяклар бор. Келинглар, ҳамма калларни айланиб ўтамиз, букриларни эса тош отиб қувамиз. Хўш?.. Ўзини ўлдириш Исломда энг оғир гуноҳлардан бири саналади, бу ишни Ислом ниқоби остида қилаётанлар биздан эмас. Бироқ Яратганнинг ўзи уларга ҳам, бизга ҳам ҳакамдир. Нуқта.
Хулоса: рўмол ўраш ва узун кўйлак кийиш шунчаки ташқи кўринишига бегоналарнинг эътиборини тортишни истамайдиган аёлларнинг танловидир. У аёллигича қолади, уй бекаси, олима, тадбиркор, бўлиши мумкин, фарқ фақатгина унинг кийимида. Буни аёлга ёқадиган ва у ўзини қулай ҳис қиладиган услуб деб қабул қилинг. Ҳижобли аёллар ҳақидаги нотўғри тасаввурлар қалашиб ётибди. Биз фаришта ҳам, террорчи ҳам эмас, шунчаки аёллармиз. Биз рашк қилишни, инжиқланишни, аразлашни биламиз. Она, рафиқа, опа-сингил, дугонамиз.
Нилуфар Тагаева,
"Access World Transport" МЧЖ раҳбари
"Access World Transport" МЧЖ раҳбари
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”