29 сентябрь куни Тошкентда об-ҳаво қандай бўлади?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 29 сентябр куни Тошкентда кечаси қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда, кундузи эса ёғингарчилик бўлмайди.
- Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси 11–13 даража, кундузи эса 24–26 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
- Ўзгидромет маълумотига кўра, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
Эртага, 29 сентябрь куни Тошкент вилояти ва пойтахтда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, айрим пайтларда момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли ва вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Кечаси айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 11–13 даража, кундузи эса 24–26 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…