ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
14 октябр куни барча жабҳаларда ҳақиқий профессионал эканингизни намойиш этиш учун қолипга тушиб олишингиз шарт эмас. Романтик учрашувлардан бугун воз кечишингизга тўғри келади. Чунки бугун эмоциянгиз жойида эмас. Бу учрашув туфайли яқин инсонингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун айримлар яқин манзилга сафар қилишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ўзингиз тушунмайдиган, уддалай олмайдиган ишларга қўл урманг. Барибир муваффақиятсизликка учрайсиз. Тижоратчи ёки тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилардан эҳтиёт бўлинг. Улар сизни синдириш учун қалтис ҳаракатлар содир этиб қўйиши мумкин. Спорт ва олис сафар сизга тан жароҳатлари етказиши мумкин. Шунинг учун уларни бошқа сафарга қолдириб туринг. Ундан кўра кун давомида кўпроқ пиёда йўл босинг, велосипедингиз бўлса, сайр қилинг. Бу саломатлигингизга албатта ижобий таъсир этади. Азартли ўйинларнинг яқинига ҳам йўламанг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 октябрда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга муҳаббатингиз қанчалар кучли эканини яна бир бор амалда исботлашингиз керак бўлади. Лекин билинг, буни оддий гул ё совға билан исботлай олмайсиз. Оригинал усулини топинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда дўстларингиз ёрдамга келиши кутилмоқда. Кечқурун эса яна ўша дўстларингиз сизни нуфузли кафелардан бирига зиёфатга таклиф этишни ҳам режалаштирган. Дўст бўлса шундай бўлса-да, тўғрими?!.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз асабийликлардан иборат бўлиши кутилади. Афсуски, асабийликка барҳам беришда дори-дармон ёрдам бера олмайди. Баланс сақлашни чуқурроқ ўзлаштиришингизга тўғри келади. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги ҳамкорлар билан фойдали шартномага имзо қўйишади. Ишонинг, бу амал муваффақиятли кечади. Агар раҳбарларингиз кечқурун хизмат сафарига жўнашингизни айтиб қўнғироқ қилса, дам олиш кунини баҳона қила кўрманг. Сафар сизга моддий рағбат олиб келади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 октябр куни шахсий ҳаётингизда қандайдир шубҳали вазиятлар юзага келиши мумкин. Вазият жуфтингиз билан боғлиқ бўлиши кутилади. Шундоқ ҳам жуфтингизга тўлиқ ишонмасдингиз, шу етмагандек кимлардир бўҳтондан иборат хабар етказиши ортиқча. Сиз асло бўҳтонларга қулоқ тутманг. То ўзингиз жуфтингизнинг хиёнатига шахсан гувоҳ бўлмагунча ишонманг. Бугун харажатлар мўл бўлади. Пулни тежамасангиз бўлмас-ов. Саломатлигингиз бугун аъло даражада бўлади. Бемалол спорт билан шуғулланаверсангиз бўлади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун имкониятлар океанига тушиб қолгандек бўласиз. Қайси ишга қўл урманг, қайси йўналишда ҳаракатлар содир этманг, имкониятлар қаршингизда қатор турган бўлади. Кун давомида моддий аҳволингиз ҳам аъло даражада бўлади. Кимдир қарзини қайтаради. Дўстлардан бири қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этади. Бугун шахсий бизнесни йўлга қўйиш ҳам муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эҳтиётларини қилсинлар. Дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 октябрда плюсга нисбатан минуслар кўпроқ бўлиши кутилади. Лекин ҳаётга, дунёга оптимист назари билан боқа олсангиз, барча муаммолар хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади. Бугун хизмат сафари, бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш амаллари омадли ва хайрли кечади. Уйқуга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Тушларингиз тотли кечади. Овқатланишда жуда сергак туринг. Режимни, меъёрни бузманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун иш бажаришда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам умум талабларга қатъий амал қилишингизга тўғри келади. Агар ўз қоидаларингиз асосида яшашга интилсангиз, омадсизликка учрайсиз. Атрофдагилар билан мулойим муносабатда бўлинг. Пул масаласидаги муаммолар осон ҳал бўлиши кутилмоқда. Шу баҳонада қарзингиз бўлса, қутулиб оласиз. Кечқурун ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабар олинг ва қўшимча савобга эга бўлинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 октябр куни айримлар жуфти ё бўлғуси жуфтини ёнига олиб сафарга отланишлари кутилади. Шу баҳонада азалий орзуларингиздан бири ушалиб, дунёни кўргандек бўласиз. Кун давомида бўш вақт топиб профессионал касбингиз доирасида малакангизни ошириш пайида бўлинг. Башарти ишдан бўшаб бошқа ишга ўтиш ниятингиз бўлса, яхшилаб тарозига солиб кўринг. Ўйланг, мулоҳаза қилинг. Токи кейин афсусланиб қолманг. Сизга бугун пиёда сайр катта ёрдам бериши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кайфиятингиз эрта тонгданоқ тушкун ҳолатда бўлади. Кўчага ҳам чиққингиз келмайди, атрофдагилар билан мулоқот сира ёқа қолмайди. Оиласизларни кимдир бугун бўлғуси тақдирдоши билан танишиб, суҳбатлашиши мумкин. Рўзғордаги муаммолар фақат қондошлар ёрдамидагина ижобий ҳал бўлади. Аммо бу масалада кўпроқ пул сарфлашингизга тўғри келади. Бугун бировни билиб ҳам, билмай ҳам ранжита кўрманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 октябр куни худо сиз учун барча имкониятлар эшикларини очиб беради иншооллоҳ. Шунинг учун қўл урган ишларингиз осон бита бошлайди. Яна кутганингиздан ҳам кўпроқ даромад келтиради. Кун давомида жанжалли вазиятлардан, давралардан қочинг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкин. Шаҳарда яшасангиз, кечқурун яқин инсонингиз билан киноми, театргами тушсангиз яхши бўларди. Дам оласиз, кайфиятингиз кўтарилади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз қувноқ ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Уларга шахсан гувоҳ бўлиб, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Молиявий масалада ҳам сира хафагарчилик кўрмайсиз. Қанча пул сарф қилсангиз, шунча даромад кўрасиз. Баъзиларни куннинг иккинчи ярмида бош оғриғи, юрак беҳаловатлиги, варикоз безовта қилиб ўтиши мумкин. Бу ҳавонинг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”