Сўнгги пайтларда аҳоли орасида телевидение, радио ва бошқа ахборот воситаларида ўйинчоқларни болаларнинг маънавияти, соғлиғига таъсири тўғрисида кўплаб фикр-мулоҳазалар бўляпти. Бошқарув органларининг эътибори бу масалага қаратилганлиги бежиз эмас, чунки ўйинчоқларнинг тури ниҳоятда кўп. Баъзилари болага билим беради, онги ўсишига, дунёқарашининг шаклланишига ёрдам беради, баъзилари эса қўрқитади, маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳам жуда муҳим, бироқ биринчи ўринда ҳозирги кун ўйинчоқларининг бола саломатига салбий таъсири диққат эътибордан четда қолмоқда.
Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг хабар беришича, яқинда бир аёл боласининг тиши чиқиши жараёнини енгиллаштириш учун боласига бозордан ўрдак кўринишидаги ўйинчоқ сотиб олиб берганини ёзган, эртаси куни ушбу ўйинчоқни оғзига солиб ўйнаётган боласи ўтирган жойида қайт қилган. Оғзи, тишлари, тили сарғайиб кетганини қўриб қўрқиб кетган аёл боласини дарҳол шифокорга олиб борган, бу вақтда боланинг баданига майда қизил тошмалар тошиб кетган. Шифокорлар онадан боланинг қандай овқат егани тўғрисида сўрашган. Она эса ҳар доимги таомини берганлигини, авваллари бундай ҳолат кузатилмаганини, бир неча кун аввал бозордан ўрдакча шаклидаги ўйинчоқ сотиб олиб берганини, бола эса уни оғзига солиб ўйнаганини айтган. Шундан сўнг шифокорлар болани ичини ювишган, аллергияга қарши дорилар беришган. Бола бир неча кун шифохонада қолиб даволанган. Буни олдини олиш мумкинмиди?
Бунга жавоб бериш учун ўйинчоқларнинг ишлаб чиқарилиши ва уларнинг хусусиятлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиши керак.
Ўйинчоқлар ёғоч, ойна, резина, қоғоз, металл, шиша, мато, мўйна, пахта, фарфор, пластмасса ва бошқа материаллардан ишлаб чиқарилади. Бироқ уларнинг ичида энг кенг тарқалган материал, бу полимердир. Полимер бирикмалардан ишланган ўйинчоқлар енгил, эластик, рангли ва сифатига қараб чидамли бўлади.
Ўйинчоқлар учун ишлаб чиқаришда полиэтилен, полипропилен, полистирол, поливинилхлорид, полибутилен, полиметилпропилен каби полимерлардан фойдаланилади.
Бироқ бу полимерларга стабилизатор бутловчи кам қўшилган бўлса, ишлаб чиқариш технологиясига тўлиқ амал қилинмаган бўлса уларнинг сифати бузилади ва мономерларга парчаланади.
Полимердан чиқаётган ёқимсиз ҳид бунинг исботидир. Полимердан ажралган формальдегид, фенол, стирол, акрилонитрил, бензол, фталатлар қўпол захарли восита туркумига кириши ҳаммага аён.
Полимер бирикмалар таркибидаги юқоридаги моддалар одамларнинг асаб тизими, юрак-қон томир тизими, жигар, меъда-ичак тизими аъзолари ҳамда терига тез таъсир кўрсатади. Биринчи салбий аломатларидан кўнгил айниши, қайт қилиш, қусиш, бош оғриши, аксарият ҳолларда аллергияни намоёндаси терида қизил тошмалар пайдо бўлади. Ушбу воситаларни оз миқдорда сурункали таъсири мутаген бўлиб, ирсий касалликларга олиб келади бундан ташқари ҳавфли ўсмаларнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Маълумки, ўйинчоқларнинг чиройли бўлиши учун уларга бўёқ берилади. Бўёқларни ҳам тури кўп, лекин уларнинг таркибига сурма, мишяк (маргимуш), барий кадмий, хром, симоб каби бирикмалар қўшилган. Бўёқлар меъёрдан ортиқ ёки сифатсиз бўлса бола организмининг заҳарланишига сабаб бўлади. Қадимдан маълум, юқоридаги элементлар заҳарли бўлиб ўткир ва сурункали салбий таъсири тўғрисида кўплаб манбаларда ёритилган.
Шу боис барча ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган ўйинчоқлар экспертизадан ўтказилади, бунда қуйидагиларга аҳамият бериш керак.
1. Ўйинчоқни ишлаб чиқарган корхона ёки тадбиркорнинг манзили кўрсатилганлиги (ёрлиғи бўлиши).
2. Болалар ёшига қараб ўйинчоқнинг оғирлиги.
3. Шакл ва тузилишига нисбатан ўйинчоқ қулай ва хавфсиз, текис юзали ва қирғоқлари яхши ишланган, ўткир бурчакларсиз, майда ва осон ажраладиган қисмларсиз бўлиши керак.
4. Полимер ўйинчоқларнинг хавфли бўлмаслиги.
5. Лабораторияда текширилганлиги ва Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг хулосаси бўлиши ҳамда сертификати мавжудлиги.
6. Қўлланаётган лак ва бўёқлар мустаҳкам ва ёпиқ, оқ бўлмаган, сув, сўлак текканда рангсизланмаслиги. Бўёқ пардаси сўлак ва тери таъсирига чидамли бўлиши.
7. Турли хил шақилдоқлар, сунъий барабан ва бошқа ўйинчоқларнинг шовқин даражаси меъёрдан юқори бўлишига йўл қўйилмайди.
ДСЭНМ лабораториясида ўйинчоқларнинг юқоридаги кўрсаткичлар текширилиб, гигиеник талабларга мос бўлганида санитария-эпидемиология хулосаси ва сертификат берилади.
Ўтган 2017 йил республикада сотилаётган 7609 ўйинчоқларнинг намуналари текширилган 45 намуна санитария қоида ва меъёрларига мос келмаганлиги аниқланган ҳамда тегишли чоралар кўрилган.
Бозорларга айланма йўллар билан келтирилаётган ва сертификатга эга бўлмаган ўйинчоқларнинг хавфсизлигига кафолат йўқлигини ҳамма англаши керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”