06:57 / 12.11.2018
4 237

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (2-қисм)

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (2-қисм)
1. Ҳар бир муносабатга атаб муносиб ҳадя танланг.
Онангиз совғани қабул қилишлари орқали сизни бахтиёр этишларидан миннатдор бўлиб тақдим айланг. Мисол учун: байрам кунларида, фарзандларнинг тўйларида, фарзандлар муваффақиятга эришганда, сафардан қайтганда, қиш-ёз мавсумлари кирганида, хасталикдан шифо топганда ва бошқа шу каби муносабатларда.

2. Онанинг банк ҳисобига пул ўтказиш.
Бунда фарзандлар шерикликда онанинг эҳтиёжларини қондириш, зарурий ашёларини харид қилиш учун ўзи сўрамасдан бурун банкдаги ҳисобига ҳар ой муайян маблағ ўтказадилар. Она мансабдор шахс бўлса-да, бу ишни қилса бўлади. Чунки она бундай маблағга эҳтиёж туймаса-да фарзандларининг ўзига қилаётган яхшилигини кўришдан севинади.

3. Фарзандлар онанинг ҳаёт босқичларида турли ёшларда турлича бўлишини тушуниб боришлари зарур. Турли ёшларида ўшанга муносиб муомалада бўлишлари керак.

4. Онангизга эшиттириб сўзламоқчи бўлган ҳар бир гапингизни танлаб гапиришга ҳарис бўлинг. Онангиз унга озор берадиган бирор сўзни ҳам эшитмасин. Биз онамизга оддий сўз бўлишига қарамай уф дейишдан қайтарилганмиз. Энди унга озор бериш нақадар ёмон.

5. Сафарга чиқмасдан олдин хайрлашадиган энг охирги инсонингиз, энг охирги кўзингиз кўрадиган ва яхши кўришингизни айтишингиз керак бўлган инсон онангиз бўлсин. У зот билан юзма-юз ўтиринг, меҳрибонлик қилинг, хурсандчилик бахшида қилинг, уларнинг ҳузурида кўпроқ ўтиринг. Чиқишингизнинг охирги дамларида уларнинг ёнида бўлишингиздан ҳамда Аллоҳнинг изни ила мустажоб бўладиган дуоларига ҳарис бўлшинг. Агар бошқа юртда бўлсангиз, телефон орқали шуларни қилинг.

6. Сафардан қайтганингизда ҳам энг биринчи кўришишингиз керак бўлган инсон улар бўлсин. Кириб уларга салом беринг, улар билан бирга ўтириб, кўнгилдан суҳбат қуринг. Сафардан эсон-омон қайтганингизни айтиб, уларни хотиржам қилинг. Қачон келишингиз ҳақида олдиндан маълум қилиб қўйингки, кутилмаганда келишингиздан, тайёргарлик кўролмаганларидан хижолат бўлмасинлар. Сафардан қайтганингизда ҳар қандай вақт бўлса ҳам, онангиз билан учрашувни кечиктирманг. Онангиз сизни кўришлари билан кўзлари қувониб, хотиржам бўладилар.

7. Сафарда чоғингизда кунлик мулоқотда бўлиб туришга ҳаракат қилинг. Алоқа воситасидаги озгинагина мулоқат уларни беҳад бахтиёр қилади, кўнгилларидаги хавфни (фарзанд ҳақидаги ҳадиксирашни) кетказади ва маҳзунликдан фориғ қилади.

8. Ҳар куни кўриб туришга ҳаракат қилинг. Агар бир ўлкада яшасангиз, уларни кўришдан, суҳбатларини олишдан дунё ишлари сизни машғул қилиб қўймасин, зеро, бу уларнинг энг кичик ҳақларидан биридир. Бу кўришиш уларнинг сизга бўлган муҳаббатлари миқдорича, ўринларининг юксаклигича бўлишига ҳаракат қилинг. Баъзи кишилар шошиб келиб, шошиб кетиб қоладилар. Баъзи кишилар салом берадилар-у, кўзлари соатларида бўлади, безовталаниб ўтирадилар. Уларнинг ҳақлари фарзандларнинг юмушларидан кўра буюкроқ.

9. Агар она бошқа бир ўлкада яшайдиган бўлса, бу ҳолатда фарзанд ҳар куни мулоқотга чиқиши керак бўлади. Бундай бўлмаслигига бирор сабаб тўсқинлик қилмаслиги лозим.

10. Онага берган энг чиройли нарсаларингиздан бири уларга яқин бўлиш ва севган инсонларига меҳрибонлик қилишимиздир. Албатта, она учун фарзандлар инсонларнинг энг азизи ҳисобланадилар. Шунинг учун улар (фарзандлар)га хуш муомалада, лутфу икромда ва ишларида кўмакчи, ҳаётларида ёрдамчи бўлинг. Она берган тарбиясининг мевасини, яхши самара берганини кўргандагина хурсанд бўлади.

Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (2-қисм)