Қадимги Хитойда мандаринлар бахт, бойлик ва узоқ умр кўриш рамзи ҳисобланган. Айнан шунинг учун ҳам меҳмонга бораётиб хитойликлар мезбонларга ана шу мевадан олиб боришган. Мезбонлар ҳам ўз навбатида меҳмонларни уйга кузата туриб уларга мандаринлар тортиқ қилишган.
«Мандарин» сўзи хитой тилидан таржима қилинганида «бойвачча» маъносини англатади деган тахмин бор. Айнан Хитой мандарин ватани саналади. Аста-секин у Осиёнинг бошқа мамлакатлари (Ҳиндистон, Япония)да етиштирила бошлаган. Мандарин доим яшил кўринишдаги дарахт. Мевалари 6 ойдан 8 ойгача пишади. Битта дарахтдан ўртача 600 донага яқин мева териб олинади. Бироқ узоқ умр кўрадиган рекордчилар ҳам бор. Уларда 5000 донагача мева етилади.
Майо илмий маркази олимлари мандаринлар кайфиятни кўтаришини аниқлашган. Уларнинг ҳиди хавотир ва зўриқишлардан халос этиб, одамга оптимистик руҳ беради. Мандаринлар таркибида нитратлар йўқ. Бу уларнинг мевасида лимон кислотаси кўплиги билан боғлиқ. У эса ўз навбатида ўз хусусиятлари билан зарарли таъсирларни нейтраллаштиради.
Мандаринларнинг бутун дунёда машҳурлигига қарамай мандарин шарбатини сотувда кўришнинг иложи йўқ. Буни термик қайта ишловда унинг барча фойдали хусусиятлари йўқолиши билан изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари, мандариндан кўп шарбат чиқмайди. Уни мева ҳолида сотиш анча фойдали. Мандарин шарбатининг таъми ҳам ўзига хос бўлиб, барчага бирдек ёқавермайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”