Рамазони шариф муносабати билан Фаррух Соипов муаллифлигида “Тафаккур қилмайсизми?..” маърифий-диний кўрсатув тақдим этилди. Кўрсатувнинг асосий мавзуси Қуръон оятлари ҳақида суҳбат бўлиб, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилади.
Ислом динининг асли Аллоҳни таниш ҳисобланади. Яъни, барча илмларнинг аслида Аллоҳни танишлик илми ётади. Агар динни бир дарахтга ўхшатадиган бўлсак ва унинг шохларини динни таълим берадиган барча илмларга ўхшатсак, ана шу дарахтнинг илдизи маърифатуллоҳ бўлади. Ана шу илдиз орқали дарахт кучга киради, суғорилади ва мева беради. Инсон ҳаётига келадиган мусибатлар, агар қалбда Аллоҳни танишлик бўлмаса, инсонни қулатиб қўяди.
Мўминман деб даъво қилган инсонга синов келади. Бундан мақсад унинг ҳақиқий мўминлигини синаб кўришдир. Бу синовлар мўминнинг покланишига ва даражаси ошишига сабаб бўлади. Агар қалбда иймон собит бўлмасачи? Унда инсоннинг ҳалокатига сабаб бўлади. Аллоҳнинг коинотдаги ва ўзимиздаги оятлари ҳақида тафаккур қилишимиз, Роббимизни танишликка олиб боради.
Илмлар икки тоифага бўлинар экан. Аллоҳни танитадиган илмлар ва Аллоҳнинг аҳкомларини танитадиган илмлар. Кимда ким буйруқдан олдин буюрувчини ўрганадиган бўлса, у аҳкомларга нисбатан фидокорона ёндашади. Агар бу ҳолат тескари бўлса, яъни буюрувчини танимай туриб, буйруқларни ўрганадиган бўлса, у аҳкомларга нисбатан бепарво бўлиб қолади.
Қачонки банда Аллоҳнинг илми барча нарсаларни қамраб олишини ҳис этса, унинг буйруқларига итоат қилиш ҳам шу даражада бўлади. Илм бизга нима учун керак? Илм бизга Аллоҳнинг азаматини, унинг буюклигини ҳис этиш учун зарур.
“Тафаккур қилмайсизми?..” кўрсатувининг ушбу биринчи сонида Аллоҳнинг қудрати, унинг илми ва бу илм бутун коинотни, осмонларни қамраб олгани, унинг буюклиги ҳақида ёрқин мисоллар орқали сўз боради.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади