07:40 / 20.10.2019
18 338

Тез-тез такрор рақамларни кўриб турасизми? Бу тасодиф эмас!!!

Тез-тез такрор рақамларни кўриб турасизми? Бу тасодиф эмас!!!
Ҳар сафар соатга, автоуловга, лицензия қоғозига, меҳмонхона хонасининг рақамига, телефон рақамларига ва бошқаларга қараганингизда бир хил рақамларни кўраверасизми?

Ҳар куни бирон бир рақамни бир неча бор такрор кўриш тасодиф эмаслиги ҳақида бирон бир назарияни эшитганмисиз? Кўп одамлар бу тасодиф эмас, деб ишонишади, лекин шундай вақтларда коинот сиз тинглашингиз керак бўлган хабарни юбораётган бўлади.

Нумерологияга тегишли "руҳий ўзгариш" ёки "маънавий хабардорлик" издошларининг сони тобора кўпайиб бормоқда, баъзи олимлар такрорий сонларни кўриш феноменини глобал онг жараёни билан боғлашади.

Мунажжимлар ушбу такрорий кетма-кетликни "мастер рақамлар" деб аташади ва турли хил рақамлар турли хил маъноларга эга бўлиши мумкин, улар коинот томонидан юборилган турли хил хабарларни очиб беришига ишонишади.

Баъзи файласуфлар бу рақамларни "фаришталар рақамлари" деб атайди, ўз номи билан улар коинот сиз билан алоқа қилганда сизни ҳимоя қилувчи фаришталардир.

Сизнинг нимага эътиқод қилишингизга боғлиқ ҳолда иккала атамa ҳам қабул қилинган бўлиб, энг муҳими уларни эътибордан четда қолдирмасликдир.

Аввало, "ёмон" ёки "бузғунчи" рақамлар бор деган асоссиз фикрни рад қилайлик. Ҳар бир рақам учун универсал космик куч мавжуд бўлиб, уларнинг ҳеч бири бузғунчи ёки омадсиз эмас; аксинча, уларнинг ҳар бири йўналишини кутаётган нейтрал кучлардир.

Ҳар бир рақам ўз-ўзидан ижобий ва омадли тебранишларни таъминлайди, шунинг учун агар биз хабарни тушунишни ўргансак, рақамларни ҳаётимиздаги аҳамиятини кучайтирамиз ва уларнинг энергиясини уйғун равишда потенциаллаштирамиз.
Аксарият пайтларда аниқ кўриниши яширилган бўлсада ушбу такрорий рақамлар бизга онгли равишда таъсир кўрсатишади.
Улар етказадиган хабарлар жуда муҳим бўлиб, бизга йўл-йўриқ бериш, кўрсатмалар ва сигналлар бериш учун юборилади.

Сиз кўраётган такрорланувчи рақамларнинг белгиларини ўқишни ўрганиш учун уларнинг маъносини билиб олишингиз керак:

111 - бу уйғониш чақириғи. Ижобийликка эътибор қаратинг, чунки сизни янги бошланиш кутмоқда. Сиз бутун олам билан ҳамоҳангсиз. Сиз тўғри йўлдан борасиз, тўғри иш қиласиз ва юқорироқ воқеликка тайёр бўласиз.

222 - ҳамма нарсанинг ўз мувозанати бўлгани каби, сабр-тоқатли ва ишончли бўлинг. Бу шериклик энергияси, эркак ва аёллик энергиясининг бирлиги.

333 - бу онг / тана / руҳнинг учлигини англатади. Бу дегани, иложи борича "хурсандчиликда" яшашингиз керак.

444 - Мақсадга эришиш учун кўп ҳаракат қилишингиз керак, аммо ўзингизни четга тортманг. Бу шерик билан мукаммал мувозанатда ўсиш учун имкониятдир. Сиз энди ким учундир муҳим аҳамият касб этасиз.

555 - бу ўзгаришларнинг вақти! Ўзгаришлар рўй бераётганини англатади ва сизнинг шахсий ва маънавий эволюциянгизга мос келади. Ўзгаришларни қабул қилинг, эскисидан воз кечинг ва турли саргузаштларни бошланг. Катта ўзгаришларни кутиб олинг.

666 - Олам сизга тинчланишингизни ва ташвишларингизни озод қилишингизни айтмоқда. Моддиятга унчалик эътибор берманг.

777 - бу сирли ва "омадли" рақам ва у ҳар иккала бошланиш ва тугашни белгилайди. Ушбу рақамни кўриш ҳар қандай нарса сизнинг кутганингизданда ортиқ бўлишини англатади. Бу сизнинг тўғри йўлда эканлигингизни англатади.

888 - бу пул ва кучни англатади. Бу дегани, дунёда чексиз мўл-кўлчилик мавжуд. Бу шунингдек космик онг ва чексизликнинг сони. Шунингдек, бу сизнинг ҳаётингизнинг бир босқичини тугашига тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантиради.

999 - бу Нумерологияда муқаддас рақам бўлиб, у тугатиш, эскисини тарк этиш, хайрлашиш ва очиқ қўллар билан олдинга силжишни англатади.

000 - Бу дегани, нимадир сизни тўлиқ қамраб олган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тез-тез такрор рақамларни кўриб турасизми? Бу тасодиф эмас!!!