06:00 / 07.11.2019
4 090

Инсонларнинг дангасалиги туфайли ихтиро қилинган егулик

Инсонларнинг дангасалиги туфайли ихтиро қилинган егулик
Қиш пайти эди. Франк Эпперсон чанқади. У ўзига ичимлик тайёрлашга қарор қилди. У хушбўй шакар аралашмасини олди ва уни косага солиб, жигарранг таёқча билан аралаштирди. Ва ўйинга берилиб кетди.

Ташқарида ўйнаганидан кейин у ичкиликни олд майсазорда унутиб қолдирганини эслади. Аммо бориб шуни олиб келишга ҳафсала қилмади. Кейин ичкарига ухлагани кириб кетди. У эртаси куни эрталаб қайтиб келганида, у ерда музлатилган суюқлик билан турган стаканини кўрди.

Уни олиш учун таёқни тортиб кўрди, унга музлатилган шакар суви ёпиштирилган эди. Қанақа экан деб ўйлаган Франк музлатилган суюқликни еб кўрди ва уни жуда ёқтириб қолди. Шунда унинг миясига зўр ғоя келди. У ўз бизнесини бошлаши керак. Шундай қилиб, у яна стаканларни шакарли сувга тўлдириб, ёғоч таёқчаларни қўйиб, уларни музлатиб, «Эпсиcле» деб номланган нарсани сотишни бошлади. Унинг тадбиркорлиги ўша пайтда трендда бўлган лимонад савдосини синдирди.

Савдо унинг маҳалласида бошланиб, кейин бошқа жойларга ҳам тарқалди. Охир-оқибат, у маҳсулотни «Попсиcле» деб ўзгартирди. Шундай қилиб, янги машҳур тенденция пайдо бўлди. У эса ҳозир биз севиб ейдиган «Музқаймоқ»дир, дея хабар бермоқда Quora.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсонларнинг дангасалиги туфайли ихтиро қилинган егулик