Замонавий автомобиллар ва мобил иловалар ҳайдовчилар маълумотларини сиздирмоқда

2 дақиқа ўқиш115
Замонавий автомобиллар ва мобил иловалар ҳайдовчилар маълумотларини сиздирмоқда

Замонавий автомобиллар ўрнатилган Wi-Fi, ГПС ва бошқа тармоқ технологиялари ёрдамида ўз эгалари ҳақида улкан ҳажмдаги маълумотларни тўплайди ва бу маълумотлар махфий қолмаяпти. Нортеастерн университети тадқиқотчилари ўтказган янги илмий иш шуни кўрсатдики, автомобилсозлик саноатида шахсий маълумотларни учинчи шахсларга узатиш кўлами ўта кенг бўлиб, истеъмолчилар учун ундан қочиш деярли имконсиз. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

ixbt.com маълумотига кўра, мазкур тадқиқот 17 та автомобилсозлик брендига тегишли бўлган 21 та сўнгги русумдаги машинани, жумладан Cadillac, Chevrolet, Ford, Lucid, Rivian, Tesla ва Toyota каби машҳур брандларни қамраб олган. Шунингдек, мутахассислар уларга мос келувчи 30 та мобил иловани ҳам ўрганиб чиқиб, уларнинг махфийликка таъсирини таҳлил қилишган.

Маълумотлар қаерга кетмоқда?

Тадқиқот натижаларига кўра, текширилган 21 та автомобилнинг 19 таси маълумотлар трафигини камида битта учинчи томонга йўналтирган. Синовдан ўтган 30 та мобил илованинг йттитаси эса транспорт воситасининг идентификация рақами (ВИН), электрон почта манзиллари, телефон рақамлари ва аниқ геолокация каби махфий маълумотларни реклама ҳамда кузатув билан шуғулланувчи компанияларга узатгани аниқланган.

Мутахассислар ҳайдовчиларнинг шахсий маълумотлари Adobe, КонтентSquare, Google, Microsoft, Meta, Снап ва Яҳоо каби йирик технология компанияларига етиб бораётганини аниқлашди. Бир нечта турдаги ахборотлар айнан битта учинчи тарафга юборилиши натижасида реклама берувчилар ва маълумотлар брокерлари истеъмолчиларнинг чуқурлаштирилган рақамли профилларини яратиш имкониятига эга бўлмоқда.

Иловалар ва автомобилсозларнинг муносабати

Тадқиқот жараёнида аниқланишича, мобил иловани автомобилга улаш рекламачилар ва трекерлар таъсирини тахминан икки баравар оширади. Ҳосил қилинган бундай махфий профиллар банклар ҳамда суғурта компаниялари каби турли ташкилотларга сотилади, бу эса истеъмолчилар учун катта хавф туғдиради.

Тадқиқот натижалари автомобил ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилганда, Honda компаниясидан ташқари барча брендлар масъулиятни бошқаларга ёки тўғридан-тўғри истеъмолчиларнинг ўзига тўнкашган. Honda эса хабардор бўлгач, ўзининг маълумот йиғиш амалиётини яхшилаган ва пудратчисига олган барча геолокация маълумотларини ўчириб ташлашни буюрган.

Кўпгина автомобилсозлар мобил иловалардаги айрим ҳаволалар ташқи веб-саҳифаларга очилишини, улар эса мижоз маълумотларини йиғувчи кукиларни ўз ичига олиши мумкинлигини билдиришган. Бироқ, бу жараёнларнинг аксарияти ҳайдовчиларнинг огоҳлантириши ва розилигисиз амалга оширилиши аниқланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?