Дунёда меваларни ёқтирмайдиган инсон бўлмаса керак. Олимларнинг фикрича, сиз севиб истеъмол қиладиган мева орқали сизнинг характерингизни билиш мумкин экан.
Биз биламизки, мева ва сабзавотларни ҳар қандай вақтда истеъмол қилса бўлади. Қолаверса, бу соғлиқ учун ҳам жуда фойдали.
Келинг энди бир-биридан ширин мевалар сиз ҳақингизда нима дейишини билиб олсак.
1. Олмани севувчилар
Сиз анъаналарга содиқ инсонлар қаторидан жой олгансиз. Ҳар қандай ҳолатда инсонлар билан осонгина чиқишиб кета оласиз. Сизнинг меҳрибончилигингизни кўпчилик инсон қадрлайди.
2. Бананни севувчилар
Сиз ҳазилкаш инсонсиз. Ҳаётдаги ҳар қандай кичик нарсадан ҳам қувонч ва бахтни топа оласиз. Ғамгин инсонни ҳам бемалол кулдира оласиз.
3. Апельсинни севувчилар
Бу цитрус мевани севиб истеъмол қилувчи инсонлар одатда жўшқин бўлади. Ҳар қандай вазиятда инсонларга кулгу улаша оласиз. Сиз қадам босган қоронғу хона ҳам соф кулгингиз ила ёруғлашади. Сиз соф қалб эгасисиз. Буни асло унутманг!
4. Қулупнайни севувчилар
Сиз жуда ҳам хушмуомала инсонсиз. Сизнинг луғат бойлигингиздан "узр", "катта раҳмат" деган сўзлар жой олган. Кимгадир ёрдам керак бўлса, сиз доимо у инсонга кўмаклашишга шайсиз.
5. Кивини севувчилар
Ўзига хос танлов! Сирли инсонсиз. Сиз ҳақингизда ҳаттоки дўстларингиз ҳам тўлиқ маълумот бера олмайди. Чунки режаларингизни ҳеч кимга айтмайсиз. Кутилмаганда, ўзингизнинг ёрқин қирраларингизни омма олдида кўрсатиб қолишингиз мумкин.
6. Узумни севувчилар
Сиз қатъиятли инсонсиз. Ҳеч қандай тўсиқ мақсадларингизга эришишда ғов бўла олмайди. Олдингизга қандайдир мақсад қўйдингизми, ортга чекинмайсиз. "Олға!" деган сўз сизнинг доимий шиорингиз.
7. Шафтолини севувчилар
Сиз бошқа инсонларга нисбатан мураккаброқсиз, яъни сизни тушуниш қийин. Агар киришимли бўлсангиз, ўзингизни камроқ ёлғиз ҳис қиласиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади