
Табиат ҳеч қачон бизни ҳайратлантиришдан чарчамайди. Биз ўзимиз яшаётган дунёда устун эканлигимизга ишонсакда, табиат бизга ўзининг ижодкорлиги ва кучига нисбатан бизнинг ҳеч нарса эмаслигимизни эслатиб туради.

Октябрь ойининг бошидан бери Канберрадаги Австралия уруши ёдгорлиги ходимлари бир мунча вақтдан бери исмлари номаълум бўлган аскарларнинг қабри остидаги қизғалдоқлар бирма-бир йўқ бўлиб кетаётганини пайқашди, дея хабар бермоқда Healthy Food House.

Бир мунча вақт ўтгач, улар жиноятчини аниқлашди, ўғри ўша ердаги черковда яшовчи кабутар экан, у уруш ёдгорлигидаги витраж ойнани устида рангли уяни қуриш учун гулларни ўғирлаётган экан.

Австралиянинг Уруш Мемориали ходимлари номаълум аскарлар қабри остидан ўғирланган қизғалдоқлардан уй қурган каптарни пайқашди.

Қадимдан ҳам кабутарлар жанг пайтида жуда фойдали иттифоқчи, айғоқчи ва почтачи бўлишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар