Дунёдаги энг узун сочлар эгаси ким экан а?

  • 21 ноябрь 2019, 19:53
  • 1 671
  • Ҳаёт тарзи
  • Дунёдаги энг узун сочлар эгаси ким экан а?
    Узун сочли қизлар ёки аёлларни кўрганимизда уларга нисбатан қандайдир ўзгача қизиқиш билан қараймиз. Қизиқишга қизиқамиз-у, лекин бундай соч эгаларига қанчалик қийин эканлигини тасаввур ҳам қилолмаймиз. Унинг парвариши ҳам алоҳида аёллардан вақт ҳамда эътибор талаб этади.

    Дунёдаги энг узун соч эгаси кимлигини биласизми? Билмасангиз унда бизнинг ушбу мақоламиз орқали билиб оласиз!

    Дунёдаги энг узун сочлар 2004 йил 8 майда ўлчаниб, аниқланди. Унинг эгаси хитойлик Хие Қиуп бўлиб, сочларининг узунлиги эса 5 метр 627 смни ташкил этади. У сочларини 1973 йилдан бери, яъни 13 ёшлигидан бошлаб ўстириб келяпти. Сочлари ҳақида Қиупнинг ўзи шундай дейди: «...мен учун сочларимнинг узунлиги ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Балки, бу нарса уларга кўникиб қолганимдандир. Лекин табиийки, улар жуда катта масъулият ҳамда эътибор талаб қилади».

    Бу аёл "Энг узун сочли аёл" номинацияси бўйича Жаҳон рекордини ўрнатган. Бу сочларнинг узунлиги битта ёшига етган жирафанинг бўйи билан баравар десак ҳам, бўлаверади!

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Дунёдаги энг узун сочлар эгаси ким экан а?