00:10 / 22.11.2019
8 756

Қандай қилиб ёмон одатлардан халос бўлиш мумкин?

Қандай қилиб ёмон одатлардан халос бўлиш мумкин?
Кўпчилик буни тан олгиси келмайди, лекин шуниси ҳақиқатки, ҳеч бир инсон мукаммал эмас. Шундай экан,инсонлар баъзида ёмон нарсаларни ўзларига одат қилиб олишади. Бу ерда биз ёмон одатлардан қандай қилиб воз кечиш усулларини кўриб чиқамиз:

1. Авваламбор, ўзгартирмоқчи бўлган одатингизни аниқлаштириб олинг.
Ўзингиздаги ёмон одатларни билишингизнинг ўзи етарли эмас, шундай экан, сиз ўзгартиришни хоҳламоқчи бўлган хатти-ҳаракатларингизни аниқлаб олинг. Бошқача қилиб айтганда, нима устида ишлаш кераклигини аниқ билинг.

2. Қилган хатоларингиз учун ўзингизни жазоланг.
Ҳар бир қилган хато учун ўзингизни жазоланг ёки ўзингизга жарима солинг. Бу эса сизни ёмон одатлардан сақлаб қолишга ёрдам беради.

3. Ёмон одатларни қилишга нима мотивация бўлаётганини англаб етинг.
Қандай қарор қабул қилишимизни тушуниб етиш бу барча ёмон иллатларга қарши курашишнинг асосий калитидир.

4. Аста-секинлик билан кичик ўзгаришлар қилинг.
Ёмон одатлардан халос бўлиш, шубҳасиз қийин жараёндир. Шунинг учун ҳам сабр билан доим ҳаракат қилиш керак, ҳечам тўхтаб қолмаслик керак.

5. Ўзингизга тааллуқли атмосферани ўзгартиринг.
Агар сиз ҳар доим бир хил хатти-ҳаракатларни бир хил жойда қилсангиз бу уларга нисбатан руҳлантириш бўлиши мумкин. Бу хатти-ҳаракатлар таркибига ёмон одатлар ҳам киради, шундай экан атрофдаги атмосферани ўзгартириб туриш бу каби одатлардан осон халос бўлишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб ёмон одатлардан халос бўлиш мумкин?