Яқинда АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг интервьюсида аҳоли ҳожатхоналар учун ишлатаётган сув миқдори ҳаддан зиёд ошиб кетганлигини айтиб ўтди. Мамлакатда инқирозга учраши мумкин бўлган соҳалар ҳамда муаммоли соҳаларни тилга олар экан, Президент Трамп бундан буёғига фойдаланишга яроқли сувларнинг меъёр даражасидан келиб чиқилиши учун бир қатор қонунларни жорий этишни таклиф этди.
«Хожатхоналарда америкаликлар бир марта киришини ўзида 15 баравар кўп сувни ишлатиб юборишяпти. Бошқа штаталарда етарлича сув манбалари бор бўлсада, лекин табиатнинг беминнат сувидан бу қадар шафқатсизлик билан фойдаланишимиз ҳеч бир мезонга тўғри келмайди.
Келажакда америкаликларнинг сув билан боғлиқ муаммолари жуда ҳам кўпайиши кутилмоқда», - дейди Президент. Блоомберг хабар берганидек, 2014 йилда ҳукуматнинг ҳисоб-китоблари бўйича 50 та штатдан 40 тасида кейинги ўн йиллик ичида сув танқислиги муаммоси бошланиши кузатиляпти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади