06:30 / 28.02.2020
3 694

Биргаликда машҳур турк локумини тайёрлаймиз...

Биргаликда машҳур турк локумини тайёрлаймиз...
Сарой локуми
Номидан кўриниб турибдики, туркларнинг махсус меҳмонлари учун тортиладиган машҳур ширинлик тури ва у турк қаҳваси билан дастурхонга тортилади.
Локум учун зарур масаллиқлар
- 1 литр сут;
- 1,5 стакан ун;
- 1,5 стакан шакар;
- Хона ҳароратида бўлган 150 гр маргарин;
- 1 қути ванилин;
- 1 стакан ҳиндистон ёнғоғи;
- фундук ёнғоқи ва бошқалар.

Тайёрланиши
Аввал товага ун, маргарин солиб ҳиди йўқолгунча қовурамиз. Кейин 1,5 стакан сув, шакар, 1 пакет ванилинларни кетма-кет солиб, сўнгра 1 литр совуқ сут қўшиб, қайнаб чиққунга қадар яхшилаб аралаштириб турамиз. Бу вақтда аралашмани қумоқ бўлиб қолишидан эҳтиёт бўлинг.

Ҳиндистон ёнғоғини катта идишга солиб ва устидан сув қуйиб қўйинг. Совутиш учун бироз хона ҳароратида сақланг, дақиқалар ўтгач тўлиқ совутиш учун музлатгичга қўйинг.

Совуган Ҳиндистон ёнғоғини музлатгичдан олиб, тасма шаклида кесамиз. Бир қатор чизиқ олиб ичига ёнғоқ қўйиб ўраймиз. Сўнгра уларнинг устини фундук ёнғоқлари билан безатамиз.

Эслатма: агар бир кечага музлатгичда сақласангиз, мазаси янада яхшироқ бўлганини кўрасиз. Ёқимли иштаҳа.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Биргаликда машҳур турк локумини тайёрлаймиз...