Гўдакнинг гўзаллиги уни ҳайратга солди. Жингалак сарғиш сочлари, катта кўк кўзлари, кўтарилган бурун ва кичкина қизил лаблари - барчаси мўъжизанинг ўзи эди, у аёл кўрган энг самимий қизалоқ эди. У бахмалдек қизғиш яноқларини қаттиқ ўпиб, жаннат ҳидидан баҳраманд бўлай деганида: «Менга тегманг ...» деган овоз эшитилди.
"Менга термулишга ҳаққингиз йўқ ..." Аёл қўрқувдан ҳайрат билан атрофга қаради. Хонада ундан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Яна ўша овоз эшитилди, болага ўгирилди. Вой худойим! .. Гарчи у чақалоқ бўлсада, тилга кириб гапирар эди. "Мен сизни онам бўлишингизни хоҳламайман", деб давом этди гўдак. "Дарҳол мендан узоқлашинг ..."
Аёл бу гапдан ҳайратга тушди: "Тўғри бизнинг уйда бари ўғил болалар, аммо қизлар ўзгача, қизалоғим. Шунинг учун сени ўпмоқчиман".
"Сиз мени ўпа олмайсиз", деб йиғлаб юборди чақалоқ. - Мен ҳам ўпа олмайман ... - Нега? - деб сўради аёл. - Нега бундай қила олмайсан, тушунмаяпман[/i]?
Чақалоқ ҳиқичоққа ботиб кетаркан: "Бунинг сабабини яхши биласиз" деди. Аёл нима бўлаётганини эсламоқчи бўлганида ўзига келди. У хусусий шифохонанинг энг ҳашаматли хонасида ётарди ва уйқу дори таъсирида беҳуш эди. Таниқли шифокор хонани тўлдирган гуллардан бирини вазадан олиб, аёлга узатди: "Табриклаймиз, хоним", деди у. “Муваффақиятли аборт бўлди. Ҳа …!” Наҳотки, у менинг жажжигина "қизалоғим" бўлса … “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди