06:00 / 02.03.2020
12 113

Баҳор ҳақида қизиқарли фактлар

Баҳор ҳақида қизиқарли фактлар
Метеорологларнинг ҳисоб-китобларига кўра март ойининг 1 санасидан 31 майгача давом этувчи Баҳор фасли ер юзининг турли жойларида иқлим, маданият ва урф-одатларга кўра турли вақтда турлича ўзгаришлар олиб келади. Шимолий Яримшарда баҳор келганда,Жанубий Яримшарда куз фасли ҳукм сураётган бўлади.

Шимолий Яримшарда баҳор фасли Баҳорги тенгкунлик 19-21 мартдан ёзнинг 21 июнигача давом этса, Жанубий Яримшарда август ойидан ноябр ойигача давом этади. Ушбу 2020 йилда баҳор Шимолий Яримшарда 20 март ҳафтанинг жума кунидан, 20 июнь шанба кунигача давом этади деб ҳисобланади.

Баҳор фаслида қоқиўт, оқ-сариқ наргис гули, сирен ва лолаларнинг турли хиллари биринчи бўлиб очилади. Японлар баҳор фасли келганини миллий Сакура дарахти (олча дарахти) гуллаганидан билиб олишади. Баҳор фаслида дунёнинг турли жойларида Пасха байрами, Aпрель ҳазил-мутойиба куни, Ер куни, Дарахтлар куни, Хотин-қизлар куни, Оталар куни, Мексика халқларида ғалаба куни (Cinco De Mayo), Ҳиндистонда Ранглар фестивали (Holi) ва бошқа байрамлар нишонланади.

Баҳор фасли қадимги Мая халқларида, Юнонларда ҳамда Осиёликларда турлича талқин қилинади. Aммо башоратлар ва урф-одатлар барчаси янгиланиш, туғилиш, табиатнинг жонланиши билан ҳамоҳангдир.

AҚШ Миллий Мол-мулк ташкилотининг ҳисоботига кўра ушбу фасл уй сотиш ва сотиб олиш бўйича энг оммабоп даврдир. Aммо баҳор ойлари дунёнинг маълум қисмларида кучли тўфонлар тез-тез содир бўлиши туфайли, харидорлар уйнинг мустаҳкамлигига эътибор беришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Баҳор ҳақида қизиқарли фактлар