91 ёшли кампир эри учун дори олмоқчи бўлиб, қўлга тушди

Ижтимоий тармоқларда 91 ёшли аёл ҳақидаги ҳикоя кенг тарқалмоқда. Айтилишича, у 88 ёшли турмуш ўртоғига дори топиш мақсадида дорихонадан дори воситасини ҳақ тўламасдан олиб чиқишга урингани учун қўлга олинган.
Тарқалган хабарларда таъкидланишича, бундай вазиятга оиланинг молиявий қийинчиликлари сабаб бўлган. Гўёки, эркакнинг даволаниши учун зарур бўлган дори нархи 50 доллардан 950 долларгача кўтарилган. Бу эса кекса жуфтлик учун жиддий муаммога айланган.
Ҳикояда бутун умрини бирга ўтказган турмуш ўртоғини даволашга ҳаракат қилган аёлнинг чорасиз қолгани тасвирланади. Бироқ ушбу воқеа ҳақидаги маълумотларнинг ишончли манбалар орқали тасдиқлангани ҳозирча аниқ эмас.
Мазкур ҳикоя ижтимоий тармоқларда дори-дармон нархи ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти ҳақидаги баҳсларни янада кучайтирди.
Зеро, инсон ҳаёти учун зарур бўлган дори воситаларини сотиб олишга қурби етмайдиган оилалар қандай йўл тутиши керак? Бу савол жамиятда тиббий ёрдамнинг ҳамма учун ҳамёнбоп бўлиши қанчалик муҳим эканини яна бир бор эслатади.






























Изоҳлар 0
…