Биз кундалик юмушлар билан машғул бўлиб, кўпинча ўзимизга вақт ажратолмай қоламиз, аммо ҳаётни янада гўзал қилиш, яшашга иштиёқимиз, умидларимиз ортиши учун, бизни қизиқтирган, завқ ва ҳордиқ берадиган юмушлар билан шуғулланишимиз лозим. Бунинг учун эса ўзимиз ҳақимизда кўпроқ билимларга эга бўлиш фойдалидир.
1. Тинчлик ва осойишталик доимий ҳамроҳингиз. Ўзингиздек сокин инсонларни яхши кўрасиз. Инсонларга ёрдам беришдан хурсанд бўладиган олижаноб инсонсиз. Ўзгалар билан тил топишишда қийналмайсиз, аммо уларнинг қизиқишлари сизнинг характерингизга мос бўлса, сиз учун айни муддао. Сиз ҳаммага яхшилик қила оласиз. Мулойим ва очиқ табиатингиз туфайли кўплаб дўстларингиз бор.
2. Сиз жуда ақлли ва қатъиятлисиз. Дўстларингиз билан ўтказган дақиқалардан завқлансангиз ҳам, улар сизни ажратиб қўйишга мойилдир, чунки сиз бўш вақтингизни ўзингиз билан ўтказишни яхши кўрасиз, бу ёмон эмас. Бироқ, атрофингиздаги одамларга улар сиз учун қанчалик муҳимлигини билдиришга ҳаракат қилинг, чунки бу яқинларингиз билан муносабатингизни мустаҳкамлайди.
3. Сиз мустақилсиз. Ўзингизнинг мақсадларингиз ва орзуларингизни доимо амалга оширасиз, ҳатто бу мушкул бўлса ҳам. Муваффақиятсизликка учрасангиз енгилишни тан олмайсиз, йиқилишдан қўрқмайсиз. Етакчилик қобилиятингиз ҳам бор. Эътибор қилишингиз керак бўлган ягона нарса бу дўст танлашда адашмаслик.
4. Сиз бошқалардан фарқли кучли феъл-атвор эгасисиз. Сиз тасаввури бой инсонсиз. Муаммоларни усталик билан ҳал этасиз. Aтрофингиздагилар бир кўришда ҳар доим ҳам сизни ёқтиравермайди, чунки сизнинг феъл-атворингиз сизни кучли ва авторитар деб ўйлашларига ундайди, лекин бир марта сизни яхшироқ билиб олиш имконияти пайдо бўлса, аслида қандай инсон эканингизни яхшироқ билиб олишади. Сизнинг кучли ва таъсирчан шахсингиз туфайли бошқалар мавжудлигингизни осонгина сезишади. Сизни алдаш осон эмас. Сиз ўзингиздан кўп нарсани талаб қиласиз ва мукаммалликни яхши кўрасиз.
5. Сиз таъсирчан, бемисл ижод ва бой тасаввурга эга бўлган санъаткорсиз. Бироқ, баъзида сиз ўзингизнинг маҳоратингизга ишонмайсиз ва бу сизнинг ўсишингизга имкон бермайди. Муваффақиятсизликлар шунчаки қўрқув туфайли эканлигини англамайсиз. Сиз баркамол одамсиз ва ҳар доим энг яхшисини беришга ҳаракат қиласиз ва бошқалардан ҳам шундай муносабатни кутасиз. Қобилиятларингизни юзага чиқаринг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди