Инсон саломатлиги ва қандай озиқланиши зарурлиги борасида тадқиқотлар олиб борган олимлар рўза ва саҳарлик дастурхони масаласида ҳам ўз хулосаларини баён қилганлар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати каналида маълум қилинди.
Уларнинг фикрига кўра, саҳарлик дастурхони оқсилларга бой бўлиши керак. Хусусан, гўшт, ёғлар ва сабзавотлардан тайёрланган таомлардан иборат бўлиши лозим.
Гўшт инсон организмида 16 соат давомида парчаланади. Димланган қўй гўшти, қовурилган жўжа, сабзавотли қуймоқлар кишини тўқ тутади.
Аммо уларни иложи борича гуруч ва нон маҳсулотларидан алоҳида истеъмол қилган маъқул. Гуруч ва нон каби крахмал ва углеводларга бой маҳсулотлар ошқозонда ишқорий муҳит яратилишини талаб қилади. Аммо оқсилларни парчаловчи пепсин ферменти ишқорий муҳитда кучини йўқотади.
Демак, икки хил озуқа гуруҳига мансуб маҳсулотларни парчаловчи ферментлар бирга ишлай олмайди, бу эса ошқозонга тушган овқатнинг бижғишига олиб келади. Натижада қорин дам бўлиши, жиғилдон қайнаши каби ҳолатлар вужудга келади.
Бундан ташқари, харид қилаётган маҳсулотларимиз, хусусан гўштнинг ҳалол-покиза инсонлар етиштиргани, рўзадорнинг танасига соф қувват беришига алоҳида аҳамият бермоқ лозим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди