Бир зумда ухлаб қолишнинг ҳарбийча усули

1 дақиқа ўқиш4.9K
Бир зумда ухлаб қолишнинг ҳарбийча усули
Америка Миллий уйқу фондининг маълумотига кўра, инсон бир кунда 8-10 соат ухлаш керак. Шунга қарамай ҳамма ҳам бу нормада ухлай олмайди ва бунга турли омиллар, хусусан, уйқусизлик сабаб бўлади.

Elle нашри хаёлан қўзичоқларни санаб чиқиб ҳам уйқусини топа олмайдиганлар учун Америка ҳарбийлари қўллайдиган усулдан фойдаланишни тавсия қилади. Таъкидланишича, мазкур усул 120 сонияда уйқуга кетишга ёрдам беради ва уч ҳафталик амалиётдан сўнг 96 фоиз муваффақият кафолати мавжуд.
Бир зумда ухлаб қолишнинг ҳарбийча усули
Фото: Elle
Ушбу кўрсатма ҳақида илк бор 1981 йилда «Relax and Win: Championship Performance» китобида ёзилган. Усул икки босқични ўз ичига олади.

Биринчи босқич:
Миянгиздан ҳар хил хаёлларни чиқариб ташлаб, онгингизни «тозаланг». Китобда ёзилишича, бунга 1,5 дақиқа атрофида вақт сарфланиши керак. Бунинг учун мушакларни эркин қўйинг, кейин эса елкаларни максимал пастга туширинг ва қўлларингизни енгил ҳис қилинг. Чуқур нафас олинг ва ўзингизни бўш қўйинг. Шу тариқа оёқларни, умуман, танангизнинг барча қисмларини бўш қўйинг.

Иккинчи босқич — қуйидаги образлардан бирини тасаввур қилинг:
- сиз мовий осмон остида, сокин денгизда мавжланаётган қайиқ устида кўкка термилиб ётибсиз;
- қора хонадаги қора бахмал беланчакка яноқларингизни қўйгансиз;
- 10 сония давомида ўзингизга «ўйлама, ўйлама, ўйлама», деб такрорлайсиз ва ухлаб қоласиз.
Бир зумда ухлаб қолишнинг ҳарбийча усули
Фото: Daily Star
Ллойд Уинтернинг фикрича, ушбу усул 96 % одамга таъсир қилади. Агар сиз қолган 4 % тоифага кирсангиз, Миллий уйқу фонди қуйидагича йўл тутишни тавсия қилади:

- ухлаш ва уйғониш учун битта аниқ вақтни белгилаш;
- ётоқхонани салқин, тинч ва қоронғи бўлишини таъминлаш;
- Тунда таркибида кофеин бор маҳсулот истеъмол қилмаслик;
- ухлашдан бир неча соат аввал спорт билан шуғулланмаслик ва овқат емаслик;
- асосийси — смартфонни кўздан узоқроқ қўйишни.

Уйқунинг тўлиқ бўлмаслигидан одам нафақат асабий бўлиб қолади, балки саломатлигига ҳам жиддий зарар етказади. Шунингдек, диққатни жамлай олмасликка ҳам олиб келади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?