Фото: Cosmopolitan
Умуртқа поғонаси организмнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, саломатликда муҳим роль ўйнайди. Cosmopolitan нашри кундалик турмушимиздаги қандай одатлар умуртқа зарарланишига олиб келишига тўхталди.
Чекиш
Чекиш нафақат юрак қон тизими, балки умуртқа учун ҳам зарар экани аллақачон исботланган. Гап шундаки, чекиш оқибатида қондаги циркуляция ёмонлашади. Қанча кўп чексангиз умуртқангиз шунча кўп қийналади.
Сутли маҳсулотларни кам истеъмол қилиш
Суяклар мустаҳкамлиги учун, айниқса 45-50 ёшдан кейин кальций жуда муҳим ҳисобланади. Ушбу керакли модда етишмовчилигини бартараф қилишнинг энг оддий йўли эса сутли маҳсулотларни истеъмол қилишдир. Таркибида кальций бор маҳсулотларни емаслик, суяклар емирилиши, катталарда остеопороз ривожланишини жадаллаштиради. 50 ёшгача кунига 1000 мг, 50 ёшдан кейин бўлса 1200 мг ва ундан кўп миқдорда кальций қабул қилиш керак.
Букчайиш
Ёшимиз ўтган сари қадни ростлаш мураккабдек туюлаверади. Гавданинг букчайиши, ички аъзоларга юк бўлади. Шу сабаб мутахассислар 30 ёшдан кейин йога ва бошқа умуртқа поғонасини яхшилашга қаратилган машқлар билан шуғулланиш кераклигини таъкидлайди.
Смартфондан кўп фойдаланиш
Телефонни елкага қўйиб узоқ вақт суҳбатлашиш ёки экранга соатлаб термилиб видео томоша қилиш умуртқанинг юқори поғонасини зўриқишига сабабчи бўлади. Бу эса маълум вақтдан кейин жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.
Тартибнинг йўқлиги
Вақтида ухламаслик ёки кунлик ишларнинг пала-партиш бажарилиши умуртқага таъсир қилмай қўймайди. Уйқунгиз қанчалик тайин бўлмас экан умуртқа билан боғлиқ касалликларга учрашингиз эҳтимоли шунча юқори бўлади. Уйқусизликнинг оқибати сурункали оғриқ ёки яллиғланишга олиб келиши мумкин.
Узоқ вақт ўтириб ишлаш
Ишингиз сабаб узоқ вақт курсига михланишга мажбур бўлсангиз, унда умуртқангиз ҳақида зудлик билан қайғуришни бошланг. Ҳар куни ёки иш орасидаги ҳар икки соатда жисмоний машқлар бажаринг.
Ноқулай тўшак
Юмшоқ ёки қаттиқ тўшакда ётиш умуртқа учун қулай эмас. Унинг саломатлиги учун ўртача қаттиқликдаги тўшакда ётиш тавсия қилинади. Шунингдек, тўшак сизга неча йилдан бери хизмат қилаётганига ҳам эътибор беринг. Агар 8-10 йилдан бери уни алмаштирмаган бўлсангиз унда бу ишни ортга сурмай умуртқангиз саломатлиги ҳаққи ҳурмати зудлик билан алмаштиринг.
Кўп миқдорда кофеин истеъмол қилиш
Қаҳванинг ажойиб ичимлик экани, саломатлик учун фойдаси йўқ эмаслиги аниқ, лекин таркибидаги кофеин, организмдан калцийни чиқариб юбориш хусусиятига эгалигини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Агар сиз кунингизни қаҳвасиз тасаввур қила олмасангиз унда таомномангизда, таркибида калций бўлган маҳсулотлар етарлича бўлишига эътибор қаратинг.
Оғир сумка
Агар сиз аксарият вазиятларда оғир сумка тақадиганлардан бўлсангиз шуни билинг: умуртқангиз хавф остида. Саломатлик ҳар недан муҳим эканини унутманг, катта сумкаларни тутмасликка, уларни кичигига алмаштиришга ҳаракат қилинг.
Баланд пошна
Умуртқанинг биринчи рақамли душмани бу — баланд ва ингичка пошнали туфли бўлади. Агар сиз пошналардан воз кечолмайдиганлардан бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда уни ора-сирада кийишга ҳаракат қилинг. Бошқа вақтларда юриш ва оёқ ҳаракатланиши учун қулай, енгил пойабзалларни танланг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди