10:27 / 28.05.2020
3 271

Очликсиз ҳам организмни кераксиз моддалардан тозаласа бўладими?

Очликсиз ҳам организмни кераксиз моддалардан тозаласа бўладими?
Фото: «Larazon.co»
Вақти-вақти билан организмни тозалаб туриш керак бўлади, бунинг учун эса очлик эълон қилиш шарт эмас. Қуйида саломатлик ва ташқи кўринишда аҳамиятли бўлган организмни тозалаш усулларига тўхталамиз.

Организмни зиғир уруғи ёрдамида тозаланг
Зиғир уруғи саломатлик учун муҳим бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Ичаклар фаолиятини яхшилайдиган, жигар ва тери учун фойдали бўлган зиғир уруғи ёрдамида организмдан заҳарли моддаларни чиқариб юбориш, ҳазм фаолиятини яхшилаш ва бунинг натижасида соғлом ташқи кўринишга эга бўлиш мумкин. Ушбу маҳсулотни тонгги нонуштадан ярим соат аввал, бир ош қошиқ миқдорда чайнаш ва кетидан илиқ сув ичиш тавсия қилинади.

Сув ёрдамида тозалаш
Мутахассислар бежиз тонгни 1 ёки 2 стакан илиқ сув билан қарши олиш кераклигини таъкидламайди. Сув организмдаги кераксиз моддаларни ювиши, буйрак фаолиятини яхшилаши ва инсон ўзини енгил ҳис қилишида аҳамиятли саналади. Кун давомида, айниқса баҳор-ёз мавсумида сув ичишни канда қилмаслик тавсия қилинади.

Клечаткалар ёрдамида
Кундалик рационингизга сабзавот ва мевалар киритинг. Организм керакли миқдордаги клечаткаларни қабул қилганидан кейингина табиий тозаланиш рўй беради. Мева-сабзавотлар, резаворлар, ёрмалар ва дон маҳсулотлари эса клечаткалар манбайи саналади ва организм фаолияти яхшиланишида муҳим рол ўйнайди.

Кўпроқ вақт тоза ҳавода бўлинг
Ҳа, янглиш ўқиганингиз йўқ, шунчаки тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб ҳам организм, хусусан, ўпкани тозалаш мумкин. Инсон газ ва тутунлар, машиналар, ишлаб чиқарувчи корхоналардан узоқда бўлган, ям-яшил дарахт ва ўсимликлар билан ўралган тоза ҳаволи жойда сайр қилганда организм кислород билан тўйиниб, ўпка кераксиз моддалардан холи бўлади.

Рациондан шакар, ёғли ва қовурилган маҳсулотларни чиқариб ташлаш орқали
Агар сиз организмни турли шлак ва кераксиз моддалардан тозалашга қатъиян қарор қилган бўлсангиз, унда биринчи бўлиб нима истеъмол қилишингизга, рационингизда фастфуд ва ярим тайёр маҳсулотлар, қовурилган овқатлар бўлмаслигига, кўп миқдорда ширинлик емасликка эътибор қаратинг. Шунда кўп вақт ўтар-ўтмас натижадан кўзингиз қувнайди, ўзингизни олдингидан соғлом ҳис қила бошлайсиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Очликсиз ҳам организмни кераксиз моддалардан тозаласа бўладими?