21:31 / 14.06.2020
4 263

Иммунитетни мустаҳкамлаш учун табиий энергетик

Иммунитетни мустаҳкамлаш учун табиий энергетик
Аввал бир стакан қайнатилган сувни олиб унга бир пакетча наъматак мевасининг кукунидан соламиз (дорихоналарда бор) кейин ичимлигимиз янада витаминларга бой бўлиши учун уни корица дарахти шохчаси билан аралаштирамиз (доривор сотадиганлардан оласиз) бу бизга ёқимли таъм бериш билан бирга ичимлигимизни шифобахшлик хусусиятини оширади.

Асални 70 градус иссиқликдан баланд ҳароратдаги сувга аралаштиришни тавсия қилмайман шу сабабдан буни охирида қўшамиз шу ҳолатда асалимизни витаминлари тирик сақланиб қолади. Асални эритиб бўлганимиздан сўнг ичимлигимиз тайёр ҳолатга келади ва буни араб хурмоси билан бирга истеъмол қиламиз. Қуйида истеъмол қилиш тартиби ҳақида ёзиб бераман.

Мисол тариқасида тушунтирадиган бўлсам юқоридаги тўрт хил маҳсулот алоҳида истеъмол қилинганда ҳар бири ўн карра фойда қилса тўрталаси 40 карра фойда қилади, буларни ҳаммасини бир вақтни ўзида истеъмол қилган пайтда буни кучи камида икки бараварга ошиб 80 карра фойда қилади. Бу иммунитетни тиклашнинг энг самарали рецепти ҳисобланади.

Юқоридаги рецепт бўйича иммунитетни мустаҳкамлаш ҳамда кўп касалликлардан халос бўлиш мумкин, фақат буни айтганимдек тайёрлаб қуйида айтиб ўтиладиган тартибда истеъмол қилиш керак бўлади.

Истеъмол қилиш тартиби
Кўпчилик асал, хурмо, наъматакдек ўта витаминларга бой маҳсулотларни нотўғри истеъмол қилади ва бунинг натижасида бу маҳсулотлар жудаям кам фойда қилади ёки умуман фойдаси тегмайди. Шу сабабдан бу маҳсулотларни аввало оч қоринда алоҳида ҳолатда ейишни тавсия қиламан, ейилгандан сўнг бошқа ҳеч нарса емасдан 2 соат кутиш керак. Шундагина юқори даражада фойда беради.

Энг фойда берадиган пайт бу спорт машғулотларидан кейин ёки эрталабки нонушта тарзидадир. Икки ҳолатдаям организм ташна ҳолатда витаминларни қабул қилишга шай туради. Эрталаб уйғонганда ёки тренировкадан сўнг фақат 200 млгача сув ичиш мумкин, тахминан 30 дақиқа ўтгандан сўнг мен айтгандай наъматакни тайёрлаб хурмо билан бирга истеъмол қилинади, хурмодан хоҳлаганингизча ейишигиз мумкин бўлади фақат нон, чой ва бошқа маҳсулотларни қўшиш мумкин эмас, қўшилса яхши фойда қилмаслиги мумкин. Истеъмол қилиб бўлгандан сўнг икки соат ҳеч нарса ейилмайди ва ичилмайди, бу вақт мобайнида витаминлар тўлиқ организмимизга сўрилиб ҳазм бўлади кейин эса одатдагидек овқатланиб юраверасиз.

Юқоридаги рецепт жудаям кучли қувватни оширувчи энергетик ичимлик ҳисобланади. Шу сабабдан қон босими ошувчи одамларга тавсия қилинмайди, қон босими борлар буларни қўшмасдан алоҳида-алоҳида ҳолатда кун давомида уч маҳалга истеъмол қилишсин. Масалан, эрталаб наҳорга наъматакни ўзини дамлаб ичишади, нонуштадан сўнг икки соат ўтказиб асал ейилади, тушликдан сўнг 3 соат ўтказиб хурмо ейилади, шу тариқа қон босимини ошишидан азият чекмасдан туриб иммунитетни тиклашимиз мумкин. Қони қуюқ одамларгаям тавсия қилинмайди улар фақат наъматакни ўзинигина дамлаб ичишлари керак бўлади.

Яна бир нарсани айтиб ўтишим мумкинки ҳар бир нарсани меъёрида истеъмол қилиш фойдали ва буни кам ёки ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш зиён қилишиям мумкин. Наъматак мевасини ҳар куни меъёридан ортиқ истеъмол қилиб юриш сийдикни кўп ҳайдаш орқали танамиздаги витаминларимизни ювиб чиқариб, аксинча иммунитетнимизни пасайишига олиб келишиям мумкинлигини эсдан чиқармайлик.

Спортчиларимизга эса бу рецепт машғулотлардан сўнг жудаям фойдали табиий допинг вазифасини бажаришини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Офисингизда ҳар доим асал, наъматак, корица бўлсин ва албатта араб хурмоси стол устида бўлиши шарт. Кофе ўрнида ҳафтасига 2-3 марта ичиб туришни тавсия қиламан ёки даволаниш мақсадида уч ойга бир, яъни йилда тўрт марта 10-15 кун ҳар куни бир маҳал истеъмол қилиб туришни тавсия қиламан.

Бу рецепт иммунитетни кўтариш билан бирга бўғинлардаги тузларни, тез шамоллаб қолишларни, камқонликни ҳамда камқувватликни бартараф қилади, буйрак ва ошқозон ишлашини фаоллаштиради.

Муаллиф: Рашид Усмонов.

Манба: Usmonov.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иммунитетни мустаҳкамлаш учун табиий энергетик