09:18 / 24.07.2020
4 367

Эрта тонгда ичиш тавсия этиладиган 6 хил фойдали шарбат

Эрта тонгда ичиш тавсия этиладиган 6 хил фойдали шарбат
Фото: Sm News
Киши тонгни қандай қаршиланиши куннинг қандай ўтишида муҳим роль ўйнайди. Тонгда ичиш тавсия қилинадиган мазкур ичимликлар эса инсон саломатлиги ва ўзини қандай ҳис қилишига катта таъсир кўрсатади.

Сельдерейдан тайёрланган шарбат
Таркибида деярли калория бўлмайдиган мазкур ичимлик жигарни тозалаш учун самарали ҳисобланади. Шарбатни тонгда, уйқудан тургандан 15-30 дақиқа ўтганидан кейин ёки таомдан сўнг истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Лавлаги шарбати
Лавлагидан тайёрланадиган мазкур ичимлик ҳам юқоридаги сингари жигардан заҳарли моддаларни ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга. Лавлаги таркибидаги бетоин эса жигар фаолиятини яхшилашда аҳамиятли саналади.

Тарвуз шарбати
Ушбу ичимлик организмдаги сув балансини меъёрда сақлаш хусусиятига эга. Тарвуз таркибидаги C, А витаминлари иммунитетнинг мустаҳкамланиши, тери саломатлиги учун айни муддао. Шунга қарамасдан, мазкур шарбат таркибида етарли миқдорда шакар борлигини унутмаслик керак.

Яшил шарбат
Карам, исмалоқ, петрушка, олма, лимон, бодринг ва сельдерей қўшиб тайёрланадиган яшил ичимликни «ёшлик эликсири» деб атаса ҳам хато бўлмайди. Шарбат таркибидаги озуқа моддалари энергияга тўла бўлиш ва организмнинг фаол ишлашида хизмати катта.

Aпельсин ва сабзидан тайёрланган шарбат
Магний ва рухнинг кони ҳисобланадиган ушбу ичимликнинг иммунитет учун фойдаси беқиёс. Бироқ апельсин ва сабзидан тайёрланган шарбат қондаги шакар миқдорини ошириб юбориши мумкинлигини инобатга олиб, меъёрида истеъмол қилиш керак.

Лимон ва занжабилли шарбат
Иммун тизими учун мазкур ичимликдан аълоси бўлмайди. А, C, B1 ва B2, шунингдек, магний, кальций, фосфор, натрий ҳамда темирнинг кони бўлган шарбатни мунтазам ичиш давомида турли касалликларнинг олдини олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эрта тонгда ичиш тавсия этиладиган 6 хил фойдали шарбат