date
views 4 373

Коронавирусга чалинганлар учун қай бири муҳим:: жисмоний фаолликми ё кўпроқ дам олиш?

Коронавирусга чалинганлар учун қай бири муҳим:: жисмоний фаолликми ё кўпроқ дам олиш?
Савол: Коронавирусни юқтириб олган инсонлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими ёки кўпроқ дам олишлари керакми?​

Ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди:
Жавоб: Ҳаммаси меъёрида бўлиши керак. Касаллиги аломатсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар нафас тизими функционал ҳолатини ва жисмоний фаолликни унутмасликлари керак, яъни ҳар кунги эрталабки қиздирувчи 10-15 минутлик бадантарбия машқлари жуда муҳим.

Нафас гимнастикаларини кун давомида 3 марта, имкон қадар 5-10 минутдан амалга ошириш керак. Чуқур нафас олиш 6 секунд давомида ва секин нафас чиқариш 4-5 мартагача. Бу машқлар вируснинг ўпка тўқимасига мойиллиги борлиги учун ҳам яхши шамоллатилган хонада бажарилиши керак.

Нафас гимнастикасининг жуда хилма хил турлари мавжуд: Бурденко усули, Йога, Тибет усуллари. Уларни ҳар бир киши мустақил равишда ижтимоий тармоқлардан топиб, ҳар ким ўзи учун мосини танлаб, ўзлаштириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Коронавирусга чалинганлар учун қай бири муҳим:: жисмоний фаолликми ё кўпроқ дам олиш?