4 777
Энди сиз қайси мевани ёқтиришингиз орқали характерингизни билиб олишингиз мумкин экан. Қандай қилиб дейсизми?
Психологик тестлар инсон ўзлигини қисман билишида ёрдам беради десак, муболаға бўлмайди. Бугунги ушбу мақоламизда айнан қандай мева ёқтиришингиз орқали характерингизни билиб олишингиз ҳақида сўз юритамиз.
Олмани севувчилар ғайриоддий хусусиятларга эга шахслардир. Ички сезги қобилияти яхши ривожланган бўлади. Лидерлик қобилиятига эга. Улар ғайратли инсон бўлишганлиги учун ҳар қандай муаммога тезда ечим топа олишади.
Бананни ёқтирувчилар одатда ҳазилкаш инсон бўлишади. Ҳаётнинг ҳар лаҳзасидан бахт излаб яшашади. Ғамгин инсонни ҳам бемалол кулдиришга қодир бўлишади.
Узумни ёқтирувчилар ёлғизликда қолишни афзал кўришади. Мулоқотга тез киришувчан бўлишади. Баъзан машҳурликка интилишни ёқтиришади. Узумни хуш кўрувчи аёллар кутилмаган совғаларни ёқитиришади.
Ўрикни ёқтирувчилар эркинликни севишади. Қўлидан келганча бировга яхшилик қилишга интилишади. Aтрофидаги инсонларни ўзларига тез ва осон ишонтириб олиш хусусиятига эга.
Қулупнайни ёқтирадиганлар жуда ҳам хушчақчақ инсонлардир. Улар самимий ҳамда хушмуомала бўлишади. Шу сабабли инсонлар билан тез тил топишиб кетадилар. Қолаверса, чиройли кийинишни ёқтиришади.
Гилосни севувчи инсонларнинг ҳаёти доимо бир текисда бўлавермайди. Уларнинг тасаввурлари кенг бўлади. Ишончли ҳамкор бўлишади десак, муболаға бўлмайди. Ҳиссиётга бериладиган инсонлар сирасига киришмайди.
Шафтолини хуш кўрувчилар доимо диққат марказида бўлишни ёқтиришади. Эътибордан четта қолишни асло ёқтиришмайди. Ҳаётда уларнинг дўстлари кўп бўлади ва улардан ҳеч нарсани яширмайдилар. Энг қизиқарлиси шундаки, улар минг мағрур бўлсалар ҳам, бировни тез кечириб кетадилар.
Қовунни севувчилар жуда довюрак инсон бўлишади. Қолаверса, улар ўзига ишонган, бошқалар таъсирига тез тушиб қолмайдиган бўлишади. Қовунни хуш кўрувчилар сахий ва олийжаноб бўлишади. Саёҳат қилишга мойиллиги юқоридир.
Тарвузни севувчилар тез қарор қабул қиладиган инсон бўлишади. Лекин ҳеч қачон қилган қарорларига афсусланишмайди. Ҳаётда улар жуда ҳам таваккалчи ва беғам инсонлар.
Лимонни севувчилар ўзларини кўнглига қулоқ солувчилар бўлишади. Бундай инсонлар жуда раҳмдил. Танқидни умуман кўтара олишмайди. Тез ранжувчи, таъсирчан инсонлар сирасига киришади. Қарор қабул қилишга жуда қийналишади. Aммо ижодкор инсон бўлишади.
Хурмони хуш кўрувчилар ҳар қандай шароитга мослашувчан, сабрли инсондирлар. Улар одатда қарор қабул қилишдан аввал, етти ўлчаб,
бир кесадиган инсон тоифасига кирадилар. Шунингдек, киришмли, чаққон инсон бўлишади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?