Полиз экинлари мева ва сабзавотларни бугунги кунда исталган фаслда дўконлардан топиш имкони бўлса-да, мутахассислар тарвузни айнан ёз мавсумида ейишни тавсия қилади.
Чунки табиий йўл билан пишиб етилган тарвузда озуқа моддалари тўпланиши вақт, ҳарорат, намлик ва ёруғлик даражаси билан боғлиқ бўлади. Бошқа фаслларда иссиқхонада етиштирилган тарвузларда эса фойдали хусусиятлар, табиий етиштирилганидан фарқ қилади. Harper’s Bazaar нашри ёзда севиб истеъмол қилинадиган тарвузнинг фойдали хусусиятларига тўхталади.
Фойдали жиҳатлари
Таркибида 92 % сув бўлган тарвуз, витаминларнинг кони ҳисобланиб организм фаолиятида аҳамиятли ҳисобланади. Калий ва магнийга бой бўлган мазкур маҳсулот, асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу минераллар иш самарадорлигини ошириб, хотира ва диққатни яхшилайди.
Бундан ташқари тарвузнинг антиоксидантлик хусусияти ҳам юқори ҳисобланади. Витамин А ва B, картоноидга бой бўлган ушбу маҳсулот, яллиғланиш ва организмнинг эрта қаришини олдини олади. Таркибида сув, витамин ва минераллар юқорилиги эса, тери саломатлиги ва кўринишга ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Ҳужайраларни ички томондан намлантириб, тери қуриши ва ажин тушишининг олдини олади.
Қолаверса, таркибида мавжуд моддалар сабаб, юрак қон-томир касалликларининг олдини олади ва мустаҳкамлайди ва шу сабаб ҳам неча ёш бўлишдан қатъи назар, профилактика сифатида тарвуз истеъмол қилиб юриш тавсия қилинади.
Фото: Harper’s Bazaar
Ушбу полиз экини таркибидаги ликопин, организмдаги «ёмон» холестерин миқдорини камайтиради, қон-томир деворларини мустаҳкамлаб, оксидланиш реакцияларини олдини олади.
Картоноидга бойлиги сабаб, кўз саломатлигига ҳам таъсир этмай қолмайди. Фаол моддалар ёш билан боғлиқ кўз касалликлари, хусусан, катарактанинг олдини олади, кўриш қобилиятини яхшилайди.
Спорт машқларидан кейин организмдаги сув запасини тўлдириш ва мушаклар тикланиши учун ҳам тарвуздан аълоси бўлмайди. Тарвуз ситруллин — ўсимлик аминокислотасига бой экани сабаб, мушак тўқималарининг қайта тикланишини тезлаштириб, жисмоний машқлардан кейинги оғриқларни камайтиради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?