20:06 / 10.08.2020
4 375

Тишлар саломатлигига путур етказадиган 10 та зарарли одат

Тишлар саломатлигига путур етказадиган 10 та зарарли одат
Фото: «Домашний Очаг»
Инсон ўрганиб қолган бир қанча ҳаракатлар ичида саломатлик учун хавфли бўлганлари ҳам бор. Афсуски, организмдаги касалликлар хаёлга ҳам келмайдиган «одатлар» туфайли юзага келади. Улар, энг аввало, ишни оғиз бўшлиғида тишларни зарарлашдан бошлайди.

Қалам учи ёки кўзойнак дастасини тишлаш
Стол устидаги учи тишланган қалам ёки ручкалар барчага таниш бўлса керак. Агар бирор нарсани ўйлаш жараёнида бехосдан қалам ёки ручка учи тишланаверса, тишларда кичик ёрилишлар юзага келади. Бундан ташқари, айнан тишланган восита орқали оғиз бўшлиғига бактериялар осонликча киради. Борди-ю, нимадир чайнаш ҳиси пайдо бўлса, меъёрда сақич чайнаш мақсадга мувофиқ.

Писта чақиш
Писталар тишни емиради, бундан ажабланманг. У аста-секинлик билан амалга ошади. Тўхтовсиз чақилган писта туфайли тишларда сезиларли даражада ўйма ҳосил бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, писта чақиш одати милкларга ҳам зарар беради ва оғиз бўшлиғида юқумли касалликларни қўзғатади. Агар бу одатдан воз кечиш қийин бўлса, писта чақилгандан сўнг тишларни тозалаб ювиш керак.

Тиш тозалагичдан фойдаланиш
Тиш тозалагичлар овқат тановулидан сўнг тишларни тез тозалаш учун яратилган. Аммо улар одатда милкларни зарарлайди ва қонашига сабаб бўлади. Стоматологлар бу каби воситани самарали деб ҳисобламайди, чунки тиш тозалаш вақтида улар синиб қолиши ва тиш орасида қолиб кетиши мумкин. Бу кўпроқ тиш тозалагичнинг ёғоч турдагисига тегишли.

Тишларнинг орасини очиш
Албатта, иплар ёрдамида тишларни орасини очиш осон. Доимо вақти стоматолог ҳузурида ўтишини хоҳлаганлар ва кетган пулига ачинмайдиганлар ушбу одатни бажаришда давом этади.

Фото: «Домашний Очаг»
Тишни ғичирлатиш
Уйқу пайтида тишларни бир-бирига ишқалаш ёки ғичирлатиш кўпчиликда учрайдиган ҳол. Бу жараён айнан тушда содир бўлаётганлиги туфайли ҳам уни бошқариш имконсиздир. Бундай одатга эга инсонлар дарҳол шифокор кўргидан ўтиши лозим, чунки қандайдир касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Тишларни бир-бирига ишқалаш орқали тишни қоплаб турувчи эмал емирилади, кейинчалик тишлар осонгина ёриқларга бўлиниб кетади. Шунингдек, тишларини ғичирлатувчи одамлар уйқудан тургандан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилади ва бош оғриғи қийнайди. Бу каби оғир вазиятда шифокорлар беморлар учун махсус оғизга тақиладиган мосламани тавсия қилади.

Тилга зирак тақиш
Айни пайтда ёшлар орасида тилга ва лабга зирак (пирсинг) тақиш одатга айланган. Стоматологларниг фикрича, бу зарарли одат тишнинг синиши ва юқумли касалликларнинг ривожига сабаб бўлади.

Фото: «windsc.ru»
Тирноқ чайнаш
Тирноқ чайнаш одатининг бир қанча зарарлари мавжуд ва улардан бири тишга тааллуқлидир. Биринчидан, қўлдаги бактерияларнинг асосий қисми тирноқ остида жойлашган ва уни тишлаш орқали улар оғиз бўшлиғига ўтади. Иккинчидан, тишларда ёриқлар пайдо бўлади ва бу уларнинг емирилишига олиб келади. Учинчидан, тирноқни тишлаш жараёнида жағнинг пастки қисми олдинга чиқади ва бу одат сабабли пастки жағнинг тепа қисмига қараганда олдинга кўпроқ ўсиб кетиши кузатилади.

Фото: «dentomed.uz»
Тишларни жуда қаттиқ ювиш
Тишларни бир кунда икки марта ювиш – энг яхши одатлардан бири, аммо ҳаддан ташқари қаттиқ чўткада ортиқча босим билан оғизни қонга тўлдириб ишқалаш эса аксинча ёмон. Бу орқали тишнинг эмали емирилади. Уларни тозалашда юмшоқ ёки ўртача қаттиқликдаги чўткалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Оғизни очиб ухлаш
Ухлаганда оғизларнинг очилиб қолиши энг аввало, тишларга зарар келтиради. Шунингдек, оғизнинг очиқ ҳолда бўлиши суюқлик миқдори камайишига, бу эса кислоталиликни ошишига сабаб бўлади. Натижада кариес ва тиш эмалининг кўчиши кузатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тишлар саломатлигига путур етказадиган 10 та зарарли одат