Фото: «kulina.ru»
Чойга турли хил ширинликлар қўшиб ичиш одат тусига кириб қолган. Гарчи унинг зарарли томонлари мавжуд бўлса ҳам. Лекин айнан ялпизли чой ичиш камдан кам учрайдиган ҳолат. Бундай фойдали чой ичишни бошлаш учун унинг ўзига хос хусусиятлар билан танишинг.
Овқат ҳазм қилиш тизимига таъсир кўрсатади
Ялпизли чой танадаги шишни ва ошқозон бузилишининг олдини олади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу экстракт тана аъзоларини бўшаштиради ва организмда мавжуд бўлган оғриқ, спазмни кетказади. Таъкидланишича, 4 ҳафта мобайнида ялпизли чой қабул қилиш овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммоларни 40 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, ялпизли капсулалар кимёвий терапия билан шуғулланадиган беморларда кўнгил айнишининг олдини олади, шунингдек, бошқа сабабларга кўра кўнгил айниши кузатилаётган одамларга ҳам жуда фойдали.
Бош оғриғи ва мигренни камайтиради
Ялпиз мушакларни бўшаштириш ва босимни пасайтириш, ҳар қандай турдаги бош оғриғига қарши курашда яхши ёрдамчи саналади. Шунингдек, ялпиз мойини чаккага суриш орқали қон босимини кўтариш мумкин. Бу қуйи қон босими эгалари учун ажойиб ечимдир.
Қувват манбайини оширади
Тадқиқотлар натижасида ялпизли чой ичиш асаб тизимига ижобий таъсир ўтказиши, қувватни ошириши ҳамда кундузги уйқучанликнинг олдини олиши аниқланди.
Вазн ташлашда ёрдам беради
Таркибида калория ва кофеин бўлмаган ялпизли чой тетиклаштирувчи хусусиятга ҳам эга. Бирозгина иштаҳани бўғиши натижасида ортиқча вазн билан курашиш имконияти пайдо бўлади.
Диққатни жамлашни яхшилайди
Фикрлаш, диққатни жамлашда қийинчиликка учрайдиганлар учун ялпизли чой ажойиб ечим. Шунингдек, чой хотирани мустаҳкамлаш ва реакциянинг тезлашишига ижобий таъсир ўтказади.
Юқумли касалликларга қарши курашади
Ялпизли чой бир қанча бактерияларга – стафилококк, сальмонелла ва листерияга қарши курашда ёрдам беради. Шунингдек, ялпиз микроорганизмларнинг кўпайишининг олдини олади, оғиз бўшлиғини қисман зарарсизлантириб, нафас олиш йўлини ҳам тозалайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?