Атрофга назар ташлаш вақти келди. Эҳтимол уй жиҳозлари соғлиққа аста-секин таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин. Буни инсон ўзи сезмайди ёки сезса ҳам келиб чиқиш сабабини аниқлай олмайди. Буюмлар эса ўз навбатида нафақат соғлиққа, балки ҳаёт давомийлигига ҳам таъсир қилиши эҳтимолдан холи эмас.
Носоз электр токи
Кўп қаватли уйларнинг аксарияти бир неча йиллар аввал фавқулодда вазиятда қурилган. Вақт ўтиши билан барча нарса эскирганидек уйлардаги электр симлари ҳам чирий бошлайди. Гарчи ёнғин хавфсизлиги чоралари олдиндан кўрилган бўлса ҳам яширин электр симлари ўт чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун симларнинг ишлаш муддати ва ўрнатиш сифатига эътиборли бўлиш керак. Алюмин 10−15, мис симларни 20−30 йилдан кейин алмаштириш шарт. Бу ишни ортга суриб бўлмайди, сабаби қисқа туташув рўй берганда уни бартараф этишнинг имкони йўқ. Шунингдек, аввал ўрнатилган симлар ҳозирги электр токи билан ишлайдиган жиҳозлар учун мўлжалланмаган.
Сунъий тахта мебеллар
Ёши катта онахонлар «немис тўплами» учун неча ойлаб навбат кутганини яхши эслайди. Айни дамда мебель ишлаб чиқариш саноати қанчалик яхши ривожланмасин, нархлар доимгидек сифатлиси − қиммат ва сунъийлари − арзон. Шу сабабдан ҳам иккинчи вариант анча машҳур.
Аммо арзонга интилиш билан соғлиқни йўқотиш, ҳаттоки умрни қисқартириш ҳам мумкин экан. Айрим ишлаб чиқарувчи корхоналар мебелларда қурилиш учун мўлжалланган плиталардан фойдаланади. Улар организмга жуда зарарли бўлган фенол ва формалдегид моддаларини чиқарганлиги сабабли ўткир кимёвий ҳиди билан ажралиб туради. Ушбу моддалар нафас олиш тизимида жиддий муаммолар келтириб чиқаради.
Елим идишлар
Турли дизайндаги елим идишлар қулайлиги билан ошхонадаги жавондан жой олган. Албатта, унда овқат иситиш мумкин, тушириб юборилса синмайди, ювиш ҳам осон. Маълумотларга қараганда Европада бир марта ишлатиладиган елим идишлар сотиш тақиқланган. Лекин бу қарор фойдаланувчиларнинг соғлиғи учун эмас, балки ташқи дунёга ғамхўрлик учун қабул қилинган.
Афсуски, истеъмолчиларнинг аксарияти елим идишларни авайлаб, кўп йиллардан буён фойдаланиб келмоқда. Сабаби бундай идиш инсон саломатлигига қанчалар хавфли эканлиги уларга маълум эмас. Елим идишларни сақлаш муддати максимал 1 йил. Вақт ўтиши билан идиш юзасида пайдо бўладиган ёриқлар пантоген микроблар ва бактериялар учун замин бўлади. Уларни қайноқ сувда стерилизация қилиш фойда бермайди. Аксинча елим идиш иситилганда бисфенол А ва фталат – одамнинг гормонал фонини ўзгартириши мумкин бўлган моддалар ажралиб чиқади. Айнан шу сабабга кўра, елим идишларни 60 даражадан юқори ҳароратда иситиш тавсия этилмайди.
Ҳавонинг яхши айланмаслиги
Уйдаги об-ҳаво энг муҳимидир. Хонадондаги иқлим бузилиши одамнинг соғлиғига, кайфиятига ва ҳатто иш фаровонлигига ҳам таъсир ўтказади. Ахир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган асрнинг 70 йилларида «касал бино синдроми» каби тушунчани киритгани бежиз эмас эди. Бу маълум бир хонада узоқ вақт бўлиш туфайли инсон ўзини ёмон ҳис қилади. Ушбу касаллик ҳавонинг ёмон сифати фонида ривожланади.
Хоналарда ҳаво айланиши меъёрида бўлмаса, деразалар парлана бошлайди. Натижада конденсация дераза ва деворларга оқиб тушади. Уй бурчакларида моғорланиш жараёни кузатилади. Бунинг ортидан аллергия ва нафас йўлларида турли касалликлар пайдо бўлади. Ҳаттоки саратон касаллигига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Маиший кимё
Кийимдаги доғларни кетказиш, чивин ёки суваракларга қарши кураш, хонада атиргул ҳиди келиб туришини таъминлаш – буларнинг барчаси уйни токсинлар билан заҳарлайди.
Масалан, ҳаво спрейи таркибидаги этиленгликол заифлик, бош оғриғи, айланиши, нафас қисилиши ва юракнинг тез уришига сабаб бўлади. Фталик кислота эфирлари туғилмаган боланинг ривожланишига таъсир қилиши ва репродуктив қобилиятни салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Уй шароитида фойдаланадиган хлор буғидан ҳам заҳарланиш мумкин. Ундан фойдаланишда гипертензия, юрак ва қон томирлари билан боғлиқ муаммолар ёки аллергия, кейинчалик бронхиал астма ривожланиши мумкин.
Куяга қарши восита
Лаванда, герани ва апелсин пўстлоғини мўйнали кийимлар орасига қанча бўлса ҳам қўйиш мумкин. Куя капалакларни йўқ қилиш учун нафталиндан фойдаланилади. Тўғри, бунинг учун таркибида чиндан ҳам ўлдирадиган концентрация бўлиши керак. Афсуски, ушбу восита одамлар учун ҳам хавфли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўз-ўзидан қайт қилиш, бош оғриғи ва диарея касаллиги келиб чиқади.
Синтетик гиламлар
Гилам қадам товушларини ютиб, уйни иссиқ тутади. Шунингдек, ушбу жиҳоз чанг ҳам йиғади. Йил давомида 2-3 килограмм чанг йиғиши кузатилган.Йил давомида йиғилган чанглар орасида минглаб паразитлар яшайди. Уларни эса фақат микроскопда кўриш мумкин. Улар аллергия, астма ва нафас олиш муаммоларини келтириб чиқаради.
Албатта, ҳар куни тозалаш ишлари олиб борилади. Фақатгина гилам синтетик материаллардан бўлса, у соғлиққа жиддий зарар келтириши мумкин. Полипропилен, акрил, полиуретан, винил, нейлон – буларнинг барчаси инсон саломатлиги учун зарар. Гилам янги пайтда заҳарли моддалар интенсив равишда ажралиб чиқади. Шунинг учун янги гиламни бир ҳафта давомида ҳеч ким яшамайдиган жойга ёйиш керак. Гарчи заҳарлар бутунлай йўқолиб кетмаса-да, уларнинг концентрацияси сезиларли даражада камаяди.
Лазерли принтерлар
Кутилмаган бўлса-да, аммо ҳақиқат. Лазерли принтернинг зарари тамаки тутунидан кам эмас. Қурилма ишлаш жараёнида тонер кукунини ҳавога тарқатади. У ўпкага тушганида нафас олиш қийинлашиши ёки сурункали касалликни келтириб чиқаради. Принтердаги озон филтрини алмаштирмаслик қон оксидланиши ва эрта қаришга олиб келади. Умуман олганда, принтер ҳаво яхши айланадиган жойда туриши ва иложи борича камроқ ишлатилиши керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади?
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди