14:15 / 30.09.2020
3 565

Таркибида C витамини апельсиндан ҳам кўпроқ бўлган кузги маҳсулотлар

Таркибида C витамини апельсиндан ҳам кўпроқ бўлган кузги маҳсулотлар
Фото: FirstCry Parenting
Кузга хос бўлган шамоллаш ва айни дамда мавжуд коронавирусга қарши организмнинг курашиши учун C витамини муҳим саналади. Мазкур витамин иммунитетни мустаҳкамлайди ва организмга вирусга қарши куч беради.

Брокколи
100 грамм брокколи, 89 мг C витаминини ичига олади, инсон организми эса кунига 90 мг C витаминига эҳтиёж сезади. Суяклар мустаҳкамлиги ва қон учун аҳамиятли бўлган K витамининг кунлик дозаси ҳам мазкур сабзавот таркибида бўлади.

Ширин булғор қалампири
Яшил булғор қалампирида 95 мг, сариқ булғор қалампирида эса 341 мг C витамини бўлади. Бундан ташқари ичаклар саломатлиги учун муҳим саналган кўп миқдордаги клетчаткани ҳам ўз ичига олади. Ёғни тез парчалаш хусусиятига эга бўлган ширин булғор қалампирининг, айниқса, қизилида фойдали антиоксидантлар кўп бўлади.

Киви
Кунлик меъёрда C витаминини қабул қилиш учун ўртача катталикдаги киви истеъмол қилиш кифоя. Шунингдек, мазкур яшил ва мазали мева калий ҳамда «бахт гормони» сератониннинг кони.

Брюссель карами
Карамнинг мазкур тури сабзавотлар орасида C витаминига бой экани билан чемпион ҳисобланади. Унинг бир порциясида 96,8 мг C витамини, шунингдек, саратоннинг олдини олиши мумкин бўлган фитонутриентлар ва клетчаткалар мавжуд. Уни ҳафтасига бир маротаба истеъмол қилиш орқали саломатликда ижобий ўзгаришларни кузатса бўлади.

Гулкарам
Гулкарам клетчаткалар, шунингдек, C витаминининг кони ҳисобланади. Унинг катта бўлмаган бир бўлагида кунлик меъёрдан 1,5 марта кўп ­­— 123 мг C витамини бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Таркибида C витамини апельсиндан ҳам кўпроқ бўлган кузги маҳсулотлар