09:30 / 20.10.2020
2 003

Миннатдорчиликнинг фойдали жиҳатлари

Миннатдорчиликнинг фойдали жиҳатлари
Ҳаётдан рози бўлиш - бу ҳис-туйғуни ўзимизга, оламга, атрофдагиларга нисбатан тўғри муносабатда бўлганимизда ҳис этамиз.

Ҳаёт бизга фақатгина ташвиш, қийинчилик ва азоб-уқубатлар келтиради деб ўйлаймиз. Аслида буларнинг барчаси бизнинг бу ҳаётдаги дарсларимиз ва тажрибаларимз. Биз ана шу дарсларимизни қабул қилиб, тан олганимизда вазиятлар енгиллашади.

Шунинг учун ҳаётимизда содир бўлаётган ҳар бир вазият учун ўзимизнинг чуқур миннатдорчилигимизни билдиришимиз керак. Хатто касаллик учун ҳам. Чунки касаллик бизга йўл кўрсатади, ўз устимизда ишлашга белги беради.

Хатоларимиз учун ҳам миннатдор бўлишимиз керак, чунки улар бизга нимани қандай бажаришни ўргатади.

Ҳаётимиздаги барча бор нарсаларга миннатдор бўлганимизда ҳаёт бизга қувонч, шодлик ва чексиз бахт ҳис-туйғусини беради.

Миннатдорчилик ҳис-туйғусида яшаганингизда эса ҳаётингиз мўъжизаларга лиммо-лим бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Миннатдорчиликнинг фойдали жиҳатлари