Фото: «Kubnews.uz»
Организмдаги уч муҳим функция — асаб соғлиғини сақлаш, қон айланиши ва ДНК синтези — B12 витаминида мавжуд. Агарда ушбу витамин етишмаса, одам кучли ҳолсизлик ва чарчоқни ҳис қилади, деб ёзади Express.
Harvard Health маълумотларига кўра, B12 витаминининг танқислиги белгиларни секин-аста вужудга келтириб, уларни кучайтирган ҳолда жуда секин шаклланиши мумкин. Бироқ айрим ҳолатларда B12 витамини танқислиги нисбатан тез шаклланади.
Мазкур озуқа танқислиги турли белгиларни юзага келтириши ҳисобга олинадиган бўлса, уни бошқа бирор касаллик билан адаштириб юбориш қийин эмас.
Агарда инсон ўзида B12 танқислигини гумон қилса, қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим:
- оёқ ва қўл бармоқларининг увушиб қолиши ёки санчиши;
- мувозанат сақлашдаги муаммолар;
- анемия (камқонлик);
- тилнинг шишиши ва яллиғланиши;
- диққатнинг бузилиши ва хотира ёмонлашуви;
- ҳолсизлик;
- озиб кетиш.
B12 танқислигини юзага келтирадиган иккита асосий омил мавжуд — хавфли анемия ва овқат рационида витамин етишмаслиги.
Хавфли анемия — бу аутоиммун касаллик бўлиб, у организмнинг ички факторларини — ошқозонда синтез қилинадиган ва ичакларда B12 витаминининг сўрилиши учун керак бўлган оқсилни ишлаб чиқаришига халақит беради.
Шунингдек, турли диеталар, хусусан, вегетариан ва веган диеталари B12 витамини танқислиги юзага келиш хавфини оширади. B12 витамини асосан ҳайвон маҳсулотларида ва бойитилган овқатларда мавжуд. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади