Фото: Money
Коллаген ичаклар, юрак ва суяклар саломатлигида муҳим роль ўйнайди. Унинг етишмаслиги турли муаммолар, оғриқли синдромлар билан намоён бўлади. Суяклар саломатлиги фақат коллагенга боғлиқ эмас ва унинг мустаҳкам ва бақувват бўлиши учун бошқа моддалар ҳам зарур.
Суяк қайнатиб тайёрланган бульон
Суяк қайнатиб тайёрланган бульон энг яхши коллаген манбаларидан бири саналади. Бундай таомда коллагендан ташқари, суяклар яллиғланиш жараёнини яхшилайдиган фойдали моддалар: глюкозамин, хондроитин, магний, калий ва олтингугурт мавжуд бўлади.
Сульфатга бой сабзавотлар
Брокколи, гулкарам, саримсоқ ва пиёз сульфатни ўз ичига олади. Ўз навбатида сульфатированияда муҳим роль ўйнайди. Сульфат глюкозамин ва сульфат хондроитинни ҳосил қилади. Бу моддалар тоғайларни мустаҳкамлаб, уларнинг битишини яхшилайди.
Биофлаваноидлар
Бириктирувчи тўқималарнинг мустаҳкамланиши учун рационга биофлаваноидларга бой маҳсулотларни киритиш керак. Черника, пиёз, карам ва олча шулар жумласидандир. Шунингдек, ўрик, какао ва бошқа коллагенга бой маҳсулотлар ҳам тавсия этилади.
Рух моддасига бой моддалар
Рух бириктирувчи тўқималар ташкил топишида иштирок этгани сабаб ҳам суяклар ва унинг саломатлиги учун айни муддао ҳисобланади. Шу сабаб ҳам шифокорлар рационга рух моддасига бой маҳсулотларни киритишни тавсия қилади. Мол гўшти ва қовоқ уруғлари рух моддасининг манбайи ҳисобланади.
Мис моддасини ичига оладиган моддалар
Мис коллаген ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди. Авокадо, какао, писта ва кунжутда ушбу модда мўл бўлади. Аммо айрим маҳсулотларда калория юқори бўлиши, уларнинг истеъмоли семиришга олиб келиши, бу эса суякларга салбий таъсир қилишини унутмаслик керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади