17:06 / 27.11.2020
3 444

Уйдан чиқмасдан саломатликни текширишнинг 5 усули

Уйдан чиқмасдан саломатликни текширишнинг 5 усули
Фото: Getty Images
Олимларнинг маълум қилишича, кўп ўтириш икки ёки уч ҳафтада ўзининг салбий оқибатини намоён қилади. Доимий равишда стрессда бўлганда эса бир ҳафтадаёқ саломатлик билан боғлиқ муаммолар кузатилади. Саломатликда муаммо бор ёки йўқлигини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш керак, лекин қуйидаги тестлар орқали ҳам айрим ўзгаришларни аниқласа бўлади.

Қалқонсимон без
Ўрнингиздан туринг, кўзларингизни юминг, қўлларни олдинга чўзиб, кафтларни очинг. Оила аъзоларингиздан бармоғингизга қоғоз қўйишни сўранг. Қоғоз қўйилган қўллар қалтираса, эндокринологга мурожаат қилишингиз ёки қалқонсимон безни текширтиришингиз керак, унинг фаолиятида муаммо бўлиши мумкин.

Нафас тизими ва юрак
Мазкур тестни ўтказиш учун секундомер керак бўлади. Стулга ўтиринг ва бир неча марта чуқур нафас олиб-чиқаринг. Нафас олиб- чиқаргандан кейин нафасни ушлаб туринг ва қанчагача тура олишингизни секундомер ёрдамида ҳисобланг. Икки-уч дақиқа дам олинг ва шундан кейин бир неча марта одатий нафас олиб, чиқаринг. Яна бир марта нафас олгандан кейин яна нафас тутиб туринг. Агар 25-30 сония нафасни чиқарган ҳолда, 40 сония тутган ҳолда тура олсангиз, демак сизнинг юрак ва ўпкангизда муаммо йўқ. Аммо бундан камроқ натижа қайд этилса, ушбу аъзолар заифлашган ва ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин.

Умуртқа поғонаси
Бел қисмингизгача кийимларни ечинг, пастга энгашинг ва полга кафтларингизни қўйинг. Яқинларингиздан бу вақтда умуртқа поғонаси ҳолатини баҳолашни сўранг. Умуртқа поғоналари бир текисда бир қатор бўлиши керак, туртиб чиқиши ёки айримлари ичкарига кириб қолмаган бўлиши керак. Агар умуртқа ўнгга ёки чап томонга қийшайган бўлса, бу сколиоз, яъни умуртқа поғонаси касаллигидан дарак беради. Сколиоз ички аъзолар жойлашувига таъсир этмай қолмайди.

Полга ўтиринг, оёқларни текис қилиб орасини очиб чўзинг. Оёқларнинг кафт қисмидан бошлаб орасига чизғич қўйинг. Қўлларни олдинга чўзинг ва тиззани букмаган ҳолда оёқ учига қўлингизни теккизишга урининг. Агар қўлингиз чизғичдаги кўрсаткич бўйича 15 см етса, умуртқа поғонаси ва мушаклар яхши аҳволда. Агар 5 см-15 см етиб борса ҳам, натижа ёмон эмас, лекин 5 см.дан кам бўладиган бўлса, саломатлигингиз, хусусан, умуртқангиз ҳақида қайғуришингиз керак.

Шишлар
Бош бармоқ билан оёқ кафтининг юқори қисмини босинг: агар из бармоқни олганингиздан бир неча сония кейин йўқолса, муаммо йўқ. Аммо из қоладиган бўлса, организмда суюқлик ушланиб қолаётган бўлиши мумкин ва шифокорга мурожаат қилишингиз керак.

Қон айланиши
Совуқ сув солинган стаканга бармоқларингиз учини 30 сония тиқиб туринг. Қўлларингизни олгандан кейин ранги ўзгарган бўлса, кўкарса ёки қизарса, демак сизда қон айланиши билан боғлиқ муаммо бўлиши мумкин. Мутахассисга мурожаат қилишни унутманг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйдан чиқмасдан саломатликни текширишнинг 5 усули